Кашмирда эътироз давом этмоқда
-
Кашмирда эътироз давом этмоқда
Ҳиндистон назорати остидаги Кашмирда эътироз давом этмоқда.
Саҳар каналининг Ҳиндистон назорати остидаги Кашмирда якшанба куни бошланган эътироз бугун бешинчи кун кетма кет давом этди.
Кашмир ҳуррияти конференциясининг раҳбарлари Ҳиндистон хавфсизлик кучлари томонидан мазкур минтақа аҳолисининг ўлдирилиши ва инсон ҳуқуқлари бузилганидан сўнг бу эътироз давом этишини эълон қилдилар.
Ҳиндистон назорати остидаги Кашмир аҳолисининг эътирози билан бир қаторда минтақадаги барча маориф ва таълим марказлари, савдо нуқталари ва бозорлар ёпилди.
Кашмир ҳуррияти конференциясининг раҳбарлари Саййид Алишоҳ Гелоний ва Мирвоиз Умар Форуқ минтақа аҳолисидан Ҳиндистон хавфсизлик кучлари томонидан бегоноҳ аҳолининг ўлдирилишига ва инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши оммавий эътироз қилишга чақирган эдилар.