Украина бўҳронининг асосий омили Америка қўшма штатлари ҳисобланади
Украина бўҳронининг асосий омили Америка қўшма штатлари ҳисобланади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Украина бўҳронининг асосий омили Америка эканлиги" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Россия ташқи ишлар вазирлиги Москва ва Вашингтоннинг икки томонлама ҳарбий муносабатларини Украина бўҳронига боғлаб қўйилишидан таажуб билдириб, шундай эълон қилдики, Украина бўҳронининг асосий сабабчиси Америка қўшма штатлари ҳисобланади. Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захаровага кўра, Украина бўҳрони билан икки томонлама ҳарбий алоқаларни боғлаш ҳайратланарлидир. Мария захарова Америка Қўшма Штатлари президенти Барак Абама томонидан имзоланган “Мудофаа ваколатлари қонуни”га ишора қилди ва шундай таъкидладики, ушбу қонунда Россия Украина ерларини ишғол этишдан тўхтамас экан ва ушбу ихтилофлар ҳал этилиши учун Минск келишуви амалга ошмас экан, Америка қўшма штатлари ва Россия федерацияси ўртасидаги ҳамкорликлар чекланиб қолиши давом этилади деб қайд этилган. Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ушбу қонунга эътироз билдирб шундай айтдики, Америка давлати ҳақиқатни тан олиш вақти келди. Қримнинг Россияга қайтиши ва Украина билан жумбоқли ташқи алоқалари, Россия томонидан ҳужум қилинди деган иддаолар ва афсоналарнинг натижасидан эмас, балки бундан уч йил олдин Киевда бўлиб ўтган давлат тўнтаришининг бевосита натижасидир.
Украинада бўлиб ўтган ушбу давлат тўнтаришининг асосий идеологияси ва хомийси АҚШнинг ҳозирги давлати эди. Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Украина президенти Виктор Янукович давлатининг тўнтарилишига ишора қилиб шундай айтдики, уч йил олдин Янукович Россия билан эркин иқтисодий тижорат соҳасидаги битимни имзолаган эди, лекин Украина давлатига қарши кенг миқёсли эътирозлар юзага келганлиги ортидан ушбу битим амалга ошмай қолди. Сўнгра эса, мухолифатдагилар ва давлат хомийлари ўртасида келиб чиққан ўзаро тўқнашувлар оқибатида Виктор Янукович Россияга қочиб кетди. Шундан сўнг, Ғарбга мойил бўлган Петро Порошенко давлати Украина мамлакатига ҳукмронликни бошлади ва Петро Порошенко бошчилигидаги давлат, Виктор Януковичга ўхшаб Россияга яқинлашиш сиёсатларини юритмасдан, аксинча тескари тарзда иш олиб борди ва Ғарбга эргашди. Россия эса ўша даврдан бошлаб, Украинада юз берган ҳокимият ўзгаришлари ортида Америка қўшма штатлари турган деб таъкидлаб келади. Украина шарқида нотинчлик ва бўҳронлар бошланган пайтдан бери воситачилик давом этишига қарамай, ушбу минтақаларда нотинчликлар ҳануз давом этмоқда.
Киев давлати ва Америка қўшма штатлари ҳамда Европа иттифоқи, Россияни Украина давлатига мухолифатда бўлганларни ҳимоя қилишда айблаб келишади. Ушбу масала ортидан Киев ва Москва ҳамда Россия ва Ғарб ўрталарида кескин муносабатлар юзага келди. Украина бўҳронидаги майдонда муҳим ўзгаришлар шу эдики, Россия 2014 йилнинг март ойида Қримда референдум ўтказиб, ушбу ярим оролни Украинадан ажратиб ўз ерига қўшиб олди. Россия расмийлари эса, Қримни собиқ совет даврида Россия федерациясидан Украина республикасига берилган деб таъкидлашади ва 2014 йилда халқ овози билан яна Россияга қайтди. Шунингдек, Россия расмийларининг қайд этишларича, Қримда ўтказилган референдум халқаро стандартларга асосан ва ушбу ярим орол минтақасида истиқомат қиладиган аҳоли томонидан сайлов тариқасида ўтказилган. Аммо Украина давлати ва унинг хомийлари ушбу референдумни ноқонуний деб аташади ва ушбу мамлакат ерига ошкора ҳужум қилиш деб баҳолашади. Москванинг ушбу ҳаракатларидан кейин, Европа иттифоқи ва Америка қўшма штатлари Россияга қарши турли санкцияларни жорий қилишди.
Россия ҳам Ғарбнинг ушбу санкцияларига жовабан тегишли чора-тадбирларни қабул қилди ва Европа иттифоқига аъзо бўлган бир нечта мамлакатлардан Россияга экспорт қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларига эмбарго қўйиб тақиқлади ҳамда Украинага қарши иқтисодий ва сиёсий босимларни бошлади. Украинанинг Ғарбга мойил бўлган давлати ушбу мамлакатни НАТОга ва Европа иттифоқига аъзо бўлиши учун ҳаракат қилади. Бироқ ушбу масала Россиянинг хавотирланишига ва ташвишга тушишига сабаб бўлмоқда. Европа юртлари айниқса ушбу қитъанинг шарқий минтақалари ўтмишдаги ўзларининг Россия билан аянчли ва аччиқ тажрибаларини эътиборга олиб, Укрананинг НАТОга қўшилишини исташади. Америка ҳам ўзининг азалий рақибини заифлаштириш йўлида ушбу стратегияни ҳимоя қилади. АҚШ ва Европа иттифоқи 2004 йилда ҳам рангли инқилобни уюштиришди ва Украинага Ғарбга мойил бўлган давлатни олиб келишга уринишди. Бундан кўзланган мақсад эса, Россиянинг кучсизлантириш ва чеклаб қўйиш эди. Лекин уларнинг ушбу режалари амалга ошмаган эди. Украина юрти Россия учун хавфсизлик ва муҳим аҳамият касб этадиган стратегик минтақа ҳисобланади. Шунинг учун Россия расмийлари Америка ва Европа иттифоқининг Россияга яқинлашиб келишини исташмайди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.