декабр 31, 2016 17:37 Asia/Tashkent
  • Россия дипломатларни олиб келиш учун АҚШга самолёт жўнатади

Россия дипломатларни олиб келиш учун АҚШга самолёт жўнатади

Россия дипломатлар ва уларнинг оилаларини олиб келиш учун АҚШга самолёт жўнатади, деб хабар бермоқда Итартас ахборот агентлиги. 

Аввалроқ АҚШ президенти Россияга қарши янги санкциялар киритишни маъқуллаганди. Унга кўра АҚШдаги 35 нафар россиялик дипломатга мамлакатни 72 соат ичида тарк этиш шарти қўйилган.

Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг бу санкцияларига изоҳ бериб, Россия америкалик дипломатларни чиқариб юбормаслигини айтган.

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Киллиан Конвей Оқ уй томонидан Россияга қарши киритилган янги санкциялар мамлакатнинг амалдаги етакчиси Барак Обаманинг Трампни инаугурация олдидан «тўсиб қўйиш»га ҳаракат қилаётганидан далолат беришини айтди.

Ёрлиқ