Туркия ЦРУ ва ФБРнинг Туркиядаги давлат тўнтаришида қўли борлигида айбламоқда
(last modified Fri, 29 Jul 2016 13:46:06 GMT )
июл 29, 2016 18:46 Asia/Tashkent
  • Туркия ЦРУ ва ФБРнинг Туркиядаги давлат тўнтаришида қўли борлигида айбламоқда

Туркия ЦРУ ва ФБРнинг Туркиядаги давлат тўнтаришида қўли борлигида айбламоқда

Туркия прокуратураси Американинг иккита разведка идорасини Туркиядаги муваффақиятсиз якунланган ҳарбий тўнтаришда қўли борлигида айблади. Исна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ марказий разведка бошқармаси ва ФБР ташкилотлари Туркиядаги давлат тўнтаришида иштирок этган исёнчиларни ҳарбий ўқув машғулотларидан ўтказишда қўли борлиги учун айбламоқда. Туркия прокуратурасининг маълум қилишича, ЦРУ ва ФБР Фатҳуллоҳ Гулен ҳаракатига қарашли бўлганларни давлат тўнтаришини амалга оширишлари учун тайёрлашган. Бундан олдин эса, Анқара давлати Америкадан Ҳизмат ҳаракатининг раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленни Туркияга топширишини талаб қилган эди. Вашингтон эса, Анқара давлатининг ушбу сўровига жавобан, Фатҳуллоҳ Гуленнинг Туркиядаги ҳарбий тўнтаришда қўли борлиги хусусида далилий ҳужжатларнинг тақдим этишини айтган.    

Ёрлиқ