Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида юз берган худкушлик ҳужумда 7 нафар қурбон бўлди
Январ 10, 2017 19:04 Asia/Tashkent
Ҳилманд вилоят ҳокими сўзлаган нутқида, бугун худкуш бир террорист бу вилоятнинг Лашкаргоҳ шаҳридаги хавфсизлик кучлар маркази яқинида жойлашган уйлардан бирида ўзи билан олиб келган бомбани портлатди деб эълон қилди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра Ҳилманд вилоят ҳокими Оқонур Кинтўз оммавий ахборот воситалари билан суҳбатда бу террочилик ҳужумда 7 нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб, 9 киши ҳам жароҳат олди деб айтди.
Ҳозиргача бирон шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни зиммага олгани йўқ. Аммо бир йил олдиндан бошлаб Толибон гуруҳи Ҳилманд вилоятини қайта ишғол этиш учун афғон ҳарбийлари ва Нато кучлари билан уруш ва тўқнашувларни давом эттиришмоқда.
Айтиш керакки ҳозиргача Ҳилманд вилоятининг 3 та тумани Толибон гуруҳи контролидадир.