Баржом халқаро ҳужжатдир
Сергей Рябков "Баржом"ни халқаро ҳужжат атади
Эрон телерадиокомпанияси мухбирининг хабар беришича, бугун Россия Ташқи ишлар вазирининг муовини Сергей Рябков Эроннинг Москвадаги элчиси Маҳдий Саноий билан бўлган учрашувда "Баржом" келишувини Эрон ва жаҳон мамлакатлари, жумладан Россия ўртасидаги алоқаларда янги саҳифа бўлганини таъкидлади.
Рябков Венада "Баржом" комиссиясини ташкил этилишига ишора этиб, илова қилди: Россия ушбу йиғилишда фаол қатнайди ва "Баржом"нинг келишувига комил тарзда риоя этишни талаб этади.
Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси ва ядровий музокараларда Эроннинг шериги сифатида "Баржом" келишувининг ижро этилишида муҳим ўрин тутади.
Америка "Баржом"га оид мажбуриятларини бажармади ва Эронга қарши ўн йиллик санкцияларни давом эттирмоқда.