Қирғизистонда Фатҳуллоҳ Гулен мактаблари фаолияти қайта тикланиши мумкин
Қирғизистонда Фатҳуллоҳ Гуленга қарашли Ҳизмет ҳаракати номли гуруҳ томонидан ҳимоя этиладиган махсус мактаблар фаолиятини тўхтатилганлиги билан бир пайтда, сўнгги кунлар ичида бу мамлакат сиёсий айрим жараёнлари Қирғизистонда ушбу мактаблар фаолиятини қайта тиклашни таъкидлашмоқда
Туркияда юз берган ўтган йилнинг 15 июнидаги давлат тўнтарувидан сўнг, Фатҳуллоҳ Гуленни АҚШдан Туркияга экстрадиция қилиниши ва дунёнинг турли минтақаларида фаолият этадиган унга тегишли барча таблиғотий ва таълим -тарбия марказлар фаолиятини тўхтатилиши, дипломатия арсасида Анқара давлатининг муҳим масалалари ва муаммоларига айланди.
Марказий Осиё республиклари жумладан Қирғизистон давлати Туркиянинг ушбу таклифини қабул этган биринчи мамлакатлардан эди. Ушбу ҳодиса- воеалардан кейин минтақа республикалари ва ҳатто Осиё жанубида жойлашган Покистон мамлакати ҳам Гулен ҳаракатига қарашли мадраса ва мактаблар фаолиятини тўхтатишга асосланган Туркия давлати қилган таклифга ижобий жавоб қайтарди.
Гулен ҳаракатига тегишли мактаб- мадрасалар эшиклари ушбу мамлакатларда ёпилишидан сўнг келиб чиққан иқтисодий зарарларга нисбаттан кўп мамлакатларнинг турли доиралар қаттиқ аксиламал ҳам кўрсатишди.
Бунга қўшимча, улар Туркиянинг ушбу таклифини қабул этиш Гулен мадрасалари ва мактабларини мезмонлик қилаётган мамлакатлар мустақиллигига жиддий зарба бўлиб ҳато мустақилигини бузиш ҳисобланади деб баҳолашди.
Қирғизистон ва минтақанинг бошқа айрим мамлакатларида Гуленга тегишли мактаблар фаолиятини тўхтатилишидан 6 ой ўтиб бориши билан эндиликда баъзи мамлакатларда хусусан Қирғизистонда Фатҳуллоҳ Гулен ҳомийлик қиладиган мактабларни қайта очилиши борасидаги овозалар эшитилмоқда.
Айтиш керакки шахсан Фатҳулоҳ Гуленнинг дин борасида ўзи таърифлаган ва ўз нуқтаи назари чорчубасида тайёрлаган дастурлар бу мактаб ва мадрасаларда таълим берилади. Гулен янги принсиплар асосида диний таълим деган ақида ва фикрлари чорубасида айрим мамлакатларда нуфуз топиш пайида бўлганига шубҳа йўқ.
Гуленнинг ўзи Туркиянинг илоҳиёт институти ва имом хатиблар тайёрлайдиган колледжини битирган шахс сифатида Туркиянинг ичкариси ва ташқарисида турли маданий , таълимий ва иқтисодий марказларни ҳам таъсис этган.
Гулен шунингдек, Туркиядан таълим бериш мақсадида бошқа мамлакатларига йўл оладиган шахслар худди дипломат сифатида амал қилиб, Туркия ва бу мамлакатларлар ўртасида кўприк сифатида хизмат қилишлари ва иқтисодий ва маданий ҳамкорликлари учун замин яратишлари керак деган ақидага эгадир.
Бошқа таъбир билан айтганда, Гулен муассасалари бошқа мамлакатларга сафарбар этадиган ўқитувчилар ўтган асрлардаги европалик миссионерлар сифатида мазҳабий ва таълимий дастурларни ўз иш дастурида жой беришган.
Уларнинг асосий мақсади бу мамлакатларда раҳбарлик қиладиган янги кадр ва мутахасисларни тарбия қилиб, Туркиянинг мазҳабий, иқтисодий ва сиёсий нуфузи учун ўзан яратиш, эканлиги айтилади. Ички арсасида эса Туркия ва бошқа айрим минтақа мамлакатларининг етчакчи масъулларининг фарзандлари, минтақадаги ташқи мамлакатлар вакиллари ва элчиларининг фарзандлари ҳам ушбу мактабларда таҳсил олаётган экан.
Туркияда юз берган номуваффақ давлат тўнтарувидан кейин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған давлати томонидан қўлга олинаётган ва босим остига бўлаётган шахслар сонини тобора ортиб бораётгани Туркия жомеасида Гулен мактаблари ва таълимий муассасалалар ҳамда мутахассислари нуфузини қанча ортиб борганлигидан далолат бермоқда.
Шундай бир вазият Гулен томонидан гуё илмий ва таълимий мақсадга сармоя киритиладиган айрим мамлакатларда ҳам яққол назарга ташланмоқда.
Буларга қарамасдан, таълим соҳасида Қирғизистон каби мамлакатларни иқтисодий кучсизлиги ва заифлиги давлат масъулларини бу мамлакат ичкарисида Гуленга тегишли мактабларни қайта тиклаш қарорига келишганига сабаб бўлган.
Бу хатти ҳаракат ортидан Туркия давлати Анқара ва Бишкек ўртасидаги алоқаларни қайта кўриб чиқиши ҳам мумкин.