Россия ва Америка муносабатларини яхшилаш қийин
Лавров: Америка билан алоқаларни қисқа муддатда яхшилашнинг имкони йўқ
ИРНАнинг берган хабарига кўра, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва ва Вашингтон ўртасида яхши алоқалар барқарор этилиши лозим бобидаги АҚШ янги президентининг сўзларини ижобий баҳолаб, бироқ ушбу алоқаларни яхшилаш учун узоқ вақт керак бўлишини баён этди.
Сергей Лавров Ғарбда руслардан қўрқитиш лойиҳасининг омил ва ижрочилари ушбу алоқаларнинг тўсиқлари бўлишларига ишора этиб деди: Умид қиламанки, Европа Иттифоқи русларга зид бўлган кичик, аммо фаол гуруҳлар талабларига тан бермай, ҳушёрлик билан тўғри йўлни танлайди.
2012 йилдан бошлаб Россия ва Американинг алоқалари таранглашган.
Америка ва Европа Иттифоқи, шунингдек 2014 йилдан бошлаб Россиянинг Украина шарқидаги тўқнашувларда дахолат қилгани баҳонасида русларларга қарши қатор санкциялар жорий этишган.