Исломий парламентлараро уюшмаси Фаластин халқини ҳимоя қилишни таъкидлади
(last modified Sat, 28 Jan 2017 14:27:38 GMT )
Январ 28, 2017 19:27 Asia/Tashkent
  • Исломий ҳамкорлик ташкилотининг паламентлараро
    Исломий ҳамкорлик ташкилотининг паламентлараро

Исломий ҳамкорлик ташкилотининг паламентлараро уюшмаси конференциясининг қатнашувчилари сионистик режим босқини ва ишғолгарлиги қаршисида фаластинликларни ҳимоя қилишни таъкидладилар.

Қуддуснет  ахборот сайти хабарига кўра, бугун Мали пойтахти  Бамако шаҳрида ўтказилган Исломий парламентлараро уюшмасининг 12 чи  конференциясида қатнашган давлатлар вакиллари  чиқарган сўнги баёнотларида  Фаластин халқининг қоннуний ҳақ ҳуқуқини қайта тиклаш хусусан фаластинликк қочқинларни ўз ватанига қайтиб келишлари, ишғол этилган Фаластин минтақаларини озод этиш ва Қуддус пойтахти билан мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш учун минтақавий ва халқаро ташкилотлари саъй ҳаракат қилишлари зарур деб эълон этдилар.

Мазкур баёния давомида АҚШ давлатини Тельавивдаги элчихонасини Қуддусга кўчириш ҳаракатини бошлаганлигини ноқонуний эканлигини таъкидлаб,  бундай хатти ҳаракат фаластинликларга  қарши ошкора тарздаги душманчилик ва уларнинг ҳуқуқини бузишдир деб келтирилган.

Мазкур конференция иштирокчилари  Фаластин халқини золимларча қўршовга олишни бекор этилиши , фаластинлик асирларни озод этилиши ва Фаластин халқига  нисбаттан содир этган ваҳшиёна жиноятлари туфайли сионистик режим етакчиларини жазога тортиш зарурлигини ҳам қўшимча қилдилар.