АҚШнинг БМТдаги элчиси Россияга қарши санкциялар бекор қилиниши шартларини маълум қилди
(last modified Fri, 03 Feb 2017 13:28:40 GMT )
феврал 03, 2017 18:28 Asia/Tashkent
  • Россия Федерал хавфсизлик хизматига нисбатан санкциялар
    Россия Федерал хавфсизлик хизматига нисбатан санкциялар

АҚШнинг БМТдаги янги доимий вакили Никки Хейли ўзининг илк чиқишида расмий Москва Россия таркибига қайтган Қрим назоратини Украинага қайтармас экан, Россияга қарши санкциялар ўз кучида қолиши кераклигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар қилмоқда

Кун.ўз сайтига кўра, «Қрим – Украинанинг бир қисми. Бизнинг Қримга нисбатан киритган санкцияларимиз, Россия яриморол назоратини Украинага қайтариб бермас экан, ўз кучида қолади», — деган Хейли. Шу билан бирга, Америка доимий вакили Москвани Украинадаги можарони кучайтиришда айблади. 

«Бундай бўлмаслиги керак эди. Бундай бўлмаслиги керак. Биз ҳақиқатан ҳам Россия билан муносабатларни яхшилашни хоҳлаймиз. Бироқ Украина шарқидаги вазият Россия ҳаракатларини қоралашимизга сабаб бўлмоқда», — дея Хейли сўзларини келтиради Reuters агентлиги. 

Аввалроқ, АҚШ молия вазирлиги Россия Федерал хавфсизлик хизматига нисбатан санкциялар юмшатилганини маълум қилган эди. Унга биноан, Россия бошқармаси билан Америка компьютер техникасини етказиб бериш бўйича келишиб олишга изн берилган.