БМТ Афғонистоннинг ислом партияси раисига қарши жорий қилган санкцияларини бекор этди
(last modified Sat, 04 Feb 2017 14:01:45 GMT )
феврал 04, 2017 19:01 Asia/Tashkent
  • БМТ ташкилоти Афғонистоннинг ислом партияси раиси Гулбиддин
    БМТ ташкилоти Афғонистоннинг ислом партияси раиси Гулбиддин

БМТ ташкилоти Афғонистоннинг ислом партияси раиси Гулбиддин Ҳикматёрга қарши жорий қилган санцияларини бекор этганини эълон қилди.

Ройтерз ахборт агентлиги хабарига кўра, БМТ тарқатган баёнотида  террорчилик фаолиятлар ва Алқоида террористик гуруҳи билан алоқадорликда айбланган Гулбиддин Ҳикматёрга нисбатан жорий қилинган санкциялар бекор этилди деб эълон қилди.

БМТдаги санкциялар қўмитаси, Ҳикматёрга қарши жорий қилинган уни жазолаш мақсаддаги чора тадбирлар жумладан уни бошқа мамлакатларга сафар қилишни тақиқловчи, бойликларини музлатиш ҳамда 2015 чи йилда ратификация қилинган БМТ хавфсизлик кенгашининг 2253 чи сонли резолюциясида келган қурол яроққа оид санкцияларни бекор этилганлигини маълум этди.

67 яшар Ҳикматёр ўтган йилнинг 29 сентябрда Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан тинчлик келишувини имзолади. 

Ёрлиқ