Арабистоннинг минтақада тоифачилик стратегиясини ривожлантириши
Эрон ракеталарни синовдан ўтказгани баҳонаси билан Американинг вужудга келтирган жанжаллари орасида бугунги кунларда Форс кўрфази ҳошиясида шайхлар яшовчи кичик минтақадан хабарлар ҳам етиб келмоқдаким, улар Трамп тайёрлаган баҳоналардан баҳраманд бўла олишади деб уйлашмоқда.
Шанба куни оммавий ахборот воситаларининг аксариятлари Американинг Эрон билан ўз қудратини синаб кўриши ҳақида ёзган хабарларини ўзининг биринчи саҳифаларида ихтисос берган бир ҳолда, Арабистон, Баҳрайн, Миср ва Бирлашган Араб Амирликлари мамлакатларининг вазирлари Араб лигасининг бош котиби билан бирга Эронга қарши йиғилиш ўтказиш учун Абу Забийда тўпланишди. Бу йиғилишда иштирок этган томонлар тоифачилик сиёсатларини ривожлантириш ва минтақа мамлакатларининг ички ишларида Эроннинг дахолат этишига иддао қилишди. Бу мавзўнинг ўзига жалб этадиган муҳим нуқтаси шундан иборатким, йилар давомида Арабистон раҳбарлик қилаётган тоифачилик лойиҳаларни хаспўшлаш учун гуноҳни бошқаларга юклатиши ҳисобланади. Ҳақиқат шундан иборатким, минтақадаги араб мамлакатлари Арабистоннинг тоифачилик сиёсатларидан келиб чиққан суботсизлик ва тартибсизликларнинг қурбонига айланишган. Аммо Арабистон тафриқа соладиган ушбу лойиҳада фақат бир ўзи фаолият олиб бормаяпти, балки комилан сионистларнинг минтақада амалга ошираётган лойиҳалари билан бирга қадам ташламоқда. Дар ҳақиқат, охирги йиллар давомида Афғонистондан бошлаб Сурия ва Ироқда вужудга келган ҳодисалар, қавмий кескинликлар, урушлар ва экстремизм ваҳобизм ва такфирий жараёнларнинг бир турига айланиб қолди ва бу эса Арабистоннинг тоифачилик сиёсатларидан келиб чиққан муаммолар ҳисобланади. Минтақадаги ўзгаришларнинг жараён олиши шундан далолат берадиким, Арабистон парданинг орқа томонида тўриб минтақадаги қавмий ва экстремистик жараёнларни ҳимоят этади. Арабистон албатта аниқ бир мақсадни кўзлайди ва бу ҳам бўлса минтақада Ол-Саъуд гегемониясини кенгайтиришдан иборатдир.
Исломий Инқилоб ғалаба қозониши ва Американинг минтақада олиб борган икки стандартли сиёсатининг охирга етганидан бошлаб Арабистон минтақанинг ҳарбий ва сиёсий муносибатларида янги босқичга кирдиким, шайхлар яшовчи кичик минтақада давлат ташкил этиш ва уларни қарам қилиб қуйиш орқали Арабистон ҳукмронлиги ва гемониясини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб келмоқда. Арабистонинг бу жараёндаги стратегияси Эрон билан Форс кўрфази минтақасида жойлашган араб мамлакатлари ўртасида мавжуд бўлган алоқалари орасида тафриқани ижод этиш ва кескинликларни вужудга келтиришдан иборатдир. Энди бу стратегия Сурия ва Яманда Арабистоннинг агрессив сиёсатлари мағлубиятга юзмаюз бўлишига қўшимча, жиддий муаммолар билан дуч келган. Бинобарин Риёз гуноҳни бошқаларнинг буйнига қуйиш сиёсатидан фойдаланиб, Эронни минтақада суботсизликни вужудга келтирадиган мавқега қарор беришдан бошқа чораси йўқ. Арабистон ушбу йўлда Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши иттифоқини ташкил этиш лойиҳаси каби жараёнлар қолибида минтақани қутбларга ажратиш идеясини қулламоқчи бўлмоқда. Бу ҳаракатларга қарамасдан Арабистон ҳалигача Трампнинг минтақадаги сиёсатлари ва Вашингтоннинг Арабистон уйнайдиган ролига нисбатан қарашлари хусусида аниқ ва қатъий бир фикрга эга эмас. Арабистоннинг нуқтаи назарига кўра, Трампнинг давлати агар ўзининг экстремистик позицияларини давом этса, ҳақиқатан ҳам кенг ихтиёр билан амал қилиш ва ҳукмронлик қилиш тасаввурига эга бўлган жойда қавмий жараёнлар ва бўҳронларни вужудга келтириш ҳамда урушларни келтириб чиқаришни давом эттириш учун Арабистонга рухсат берган бўлади. Аммо бу фурсат Арабистон учун кўп давом этмайди, чунки Арабистоннинг асосий мушкулоти бу ички ва ташқи кескинликлардан таркиб топганким, Риёзни буюк икки йўлда қарор берган. Бу йўллардан бири бу мамлакат қуллаётган ҳозирги йўлини давом эттириши ҳисобланадиким, охири ичкарида Арабистоннинг парчаланиши ва нобуд бўлиши сабабига айланади. Аммо иккинчи йўл эса ўтмишга қараб ўз сиёсатларини ўзгартиришдан иборатким, фақат уша вақтда Риёз минтақада конструктив рол уйнаши мумкин.