Яман минтақаларида саудийлар режимининг жиноятлари давом этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i14469-Яман_минтақаларида_саудийлар_режимининг_жиноятлари_давом_этмоқда
Арабистон ҳаво ҳужумлари Ямандаги оддий фуқароларга қаратилган
(last modified 2018-08-22T17:49:35+00:00 )
феврал 10, 2017 18:41 Asia/Tashkent
  • Яман минтақаларида саудийлар режимининг жиноятлари давом этмоқда

Арабистон ҳаво ҳужумлари Ямандаги оддий фуқароларга қаратилган

Алмўътамар сайтининг маълум қилишича, Яман ҳарбий манбалари саудийлар ҳаво ҳужумлари натижасида Саъда вилоятида бир турар жой  бузилгани ва уч бола нобуд бўлгани борасида хабар беришган.

Мазкур вилоятнинг бошқа минтақалари ҳам Оли Сауд режмининг қирувчи самолётлари ва артилерияси орқали нишонга олинган.

Берилган маълумотларга кўра, Таиз вилоятининг Амри, Азон ҳамда Ҳажжа вилоятининг Алҳадида бандаргоҳи  ва бошқа тинч аҳоли яшовчи жойлар   Арабистон  қирувчи самолётлари томонидан қайта-қайта ҳужум қилинган.

Санъо вилоятининг минтақаларига  ҳам шунга ўхшаш ҳужумлар амалга оширилгани ва  ҳарбий бўлмаган бир киши ҳалок бўлгани борасида хабар берилган.