Америка ҳарбий кучларининг Афғонистонда ҳузур топишига қарши мухолифат
Америка армиясининг қомондони, жумладан Афғонистонда жойлашган НАТО ва Америка кучларининг қомондони генерал Жон Никелсон ушбу мамлакатда Американинг ҳарбий кучларини купайтиришни таькидлаган бир пайтда, Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай Афғонистонда Америка қомондонлиги билан хорижий ҳарбийлар ҳузур топишларининг давом этишига эҳтиёж йӯқ деб эьлон қилди.
У Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида “ӯзгариш учун музокара қилиш” мавзӯси остида ӯтказилган конференцияда қилган ўз сӯҳбатида "Афғонистоннинг нотинчликларида Американинг қӯли бор ва ҳозиргача ушбу мамлакатнинг мушкулотларини ҳал этишда конструктив рол уйнолмади-деб таькидлади.
Ҳомид Карзай ӯзининг президентлик даврида ҳам Афғонистонда Америка ҳарбийларининг фаьолиятларини танқид остига олиши зимнида, ушбу мамлакатнинг мудофаа вазирлиги билан келишилган шартномага асосан тунги ҳужумлар ва шунингдек ноҳарбий одамларнинг уйларига ҳужум қилишдан ӯзларини тийишга уларни мажбур этди.
Милодий 2011 йилдан бошлаб терроризмни бартараф этиш баҳонаси билан Америка Афғонистонга ҳужум қилиб ушбу ўлкани ишғол этди ва НАТО шартномаси ташкилотининг кўмаклари билан юз минг атрофида ҳарбий кучларини Афғонистонда жойлаштирди. Бу кучлар хусусий хавфсизлик ширкатлар, жумладан Блек Вотер томонидан Афғонистонда жойлаштирилган ҳарбийлардан алоҳида эди. Аммо амалда эса бу кучлар ушбу мамлакатнинг хавфсизлигини таьминлашга кўмак беролмадилар, балки хорижий кучларнинг ӯзи Афғонистондан тинчсизликнинг омилига айланишди. Ана шу нуқтани эьтиборга олган ҳолда Ҳомид Карзай хусусий хавфсизлик ширкатини қароқчи ва жиноятчи деб атади.
Афғонистон ботқоғига Американинг гирифтор бӯлиши Американинг собиқ президенти Барак Обама милодий 2014 йилда Афғонистондан ушбу мамлакат кучлари орасидан кӯп қисмини чиқаришига сабаб бӯлди. Аммо Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳининг пайдо бӯлиши билан Америка Афғонистонда хавфсизлик таҳдидларни келтириб чиқариш билан бошқатдан ушбу мамлакатда ҳарбий ӯз кучларини купайтиришни ӯз ишчи дастурига қарор берган. Бу шундай ҳолда бүлиб ӯтмоқдаким, ўтган 15 йил давомида Афғонистонда хавфсизликни таьминлаш учун Американинг фаьолияти на фақат муваффақиятли бӯлмади, балки ушбу мамлакатдаги турли доираларнинг эьтирозларини вужудга келтирди. Ҳелманд вилоятида америкалик кучларининг қилган охирги ҳужумида 11 нафар ҳалок бӯлиши шуни кӯрсатдики, бу кучлар Афғонистонда ӯз жиноятларини ҳалигача давом этишмоқда. Шундай ҳол билан Америка томонидан бошқараётган ИШИД террористик гуруҳларининг Афғонистонда вужудга келиши минтақавий, жумладан Россия ва Хитой мамлакатларининг хавотирланишлари сабабига айланди. Террористлар ва экстремистлар томонидан Кавказ ва Марказий Осиё ҳавзасидаги мамлакатлар ва ӯз чегараларининг хавфсизлигини қуршовга олинган деб билган Россия охирги пайтларда Афғонистон давлати билан ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва шунингдек ИШИД террористик гуруҳи билан қарши кўраш олиб бориш учун Толибон гуруҳи билан ҳамкорлик қилиш сайь -ҳаракатларини кенгайтирди. Бу нарса эса Американинг эьтирозларига юзмаюз бӯлди. Энди ушбу мамлакатда халқаро ва минтақавий разведка ташкилотлар фаьолиятининг ортиши билан Афғонистоннинг ӯзгаришлари ва вазьияти янада мураккабланади деган хавотирланишлар вужудга келган. Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай ҳам ушбу мавзӯ ҳақида огоҳлантириш бериб, Афғонистонда қудратлар ӯртасидаги қарамақаршиликлар афғонлар ва қӯшни мамлакатлар учун яхши оқибатни олиб келмайди,-деб таькидлаган эди. Ҳар ҳолда Афғонистон ӯзгаришларининг таьрихи шуни кӯрсатадиким, минтақавий ҳамкорликлар ва Афғонистонда қавмий ва мазҳабий гуруҳлар ӯртасида ҳамдиллик ва иттифоқни мустаҳкамлаш ушбу мамлакатнинг мушкулотини ҳал этишга кўмак беради. Шу сабабдан Америка ва НАТО ӯтган 15 йил давомида Афғонистоннинг бӯҳронини ҳал этишга минтақа мамлакатларининг ҳар қандай кўмакларига тӯсиқлик яратди. Энди шундай назарга ташланадиким, ИШИД террористик гуруҳи билан қарши кўраш олиб боришни Америка президенти Дональд Трамп томонидан баён этилган изҳоротлар доирасида Америка ҳарбий қомондонлари ҳам Афғонистонда ҳарбий кучларини купайтириш учун Оқ Уйни тарғиб ва ташвиқ этиш билан яна бир маротаба ушбу мамлакатда Американинг ҳарбий мавқеини ва Вашингтоннинг минтақавий сиёсатини мустаҳкамлашни мақсад қилишган.