феврал 17, 2017 20:45 Asia/Tashkent
  • Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар
    Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар

2017 йилнинг 14-17 февраль кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Кун.ўз сайтига кўра, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари учрашув давомида Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси ва ШҲТ низомий органларининг бошқа тадбирларига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилишди.

2017 йилга мўлжалланган ШҲТнинг Асосий тадбирлар режаси тасдиқланди.

Миллий координаторлар ташкилот фаолияти кун тартибининг жорий масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

МКК мажлисида ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов иштирок этди.

Ёрлиқ