Россия давлати Ҳизбуллоҳ ҳаракати Ливандаги сиёсий тузумнинг бир қисми эканлигини таъкидлади
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Ливаннинг Ҳизбуллоҳ муқовимат ҳаракатини Ливан мамлакатдаги сиёсий тузумнинг бир қисми эканлигига тўхталиб, Ҳизбуллоҳ ҳаракати номини террорчилик гуруҳлар рўйхатига киритиш мумкин эмас деб айтди.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Оле́г Сыромо́лотов сионистик режимнинг "Жерусалим пост" ахборот агентлиги билан суҳбатида, АҚШ давлати томонидан Ҳизбуллоҳ ҳаракати номини террорчилик гуруҳлар рўйхатига киритилганига тўхталиб, Ҳизбуллоҳ ҳаракати номини террорчилик гуруҳлар рўйхатига киритиш мумкин эмас, чунки ушбу ҳаракат Ливан парламентининг бир қисми бўлишидан ташқари бу мамлакат халқи томонидан ҳам қўллаб қувватланмоқда деб қўшимча қилди.
Россиянинг ушбу етакчи масъули Москва давлати Ҳамас ҳаракатига ҳам бунга ўхшаган нуқтаи назарга эгадир. Москванинг айни шу нуқтаи назари эса Исроил қарашларига буткул зид ҳисобланади деб изоҳлади.