Россия мудофаа вазири Қозоғистонга келди
(last modified Tue, 02 Aug 2016 14:11:22 GMT )
август 02, 2016 19:11 Asia/Tashkent
  • Россия ва Қозоғистон
    Россия ва Қозоғистон

Россия мудофаа вазири қозоғистонлик касбдоши билан ҳарбий, технологик ва хавфсизлик масалалар борасида музокара қилиш мақсадида бу мамлакатга сафар қилди.

Спутник ахборот агентлиги хабарига кўра, Кремль нотиғи Дмитрий Песков  олдинроқ, Россия  қўшний мамлакатлардаги фавқулодда вазиятни назорат қилиб, чегара линиялари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қўшимча чора тадбирларни кўриб чиқишга ҳаракат қилмоқда деб эълон қилди.

Россия ва Қозоғистон давлатлари  иккитомонлама яхши алоқаларга эга бўлишгани билан бир пайтда, Коллектив хавфсизлик ташкилотининг аъзоларидан ҳисобланишади.