Афғонистоннинг жанубида ИШИД террорчилик гуруҳининг 17 нафар аъзоси йўқ қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i15530-Афғонистоннинг_жанубида_ИШИД_террорчилик_гуруҳининг_17_нафар_аъзоси_йўқ_қилинди
Афғонистоннинг жанубида жойлашган Зобул вилоятидаги Афғон хавфсизлик кучлари амалиётида ИШИД террорчилик гуруҳининг 17 нафар аъзоси йўқ қилинди
(last modified 2018-08-22T17:49:53+00:00 )
март 05, 2017 17:57 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг жанубида ИШИД террорчилик гуруҳининг 17 нафар аъзоси йўқ қилинди

Афғонистоннинг жанубида жойлашган Зобул вилоятидаги Афғон хавфсизлик кучлари амалиётида ИШИД террорчилик гуруҳининг 17 нафар аъзоси йўқ қилинди

Афғонистоннинг жанубида жойлашган Зобул вилоятидаги Афғон хавфсизлик кучлари амалиётида ИШИД террорчилик гуруҳининг 17 нафар аъзоси йўқ қилинди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Қобулдан тарқатган хабарига кўра, Зобул вилояти полиция бошлиғининг маълум қилишича, ушбу шахслар Афғон махсус кучларининг Зобул вилоятидаги Арғундоб туманида ўтказган амалиётида ўлдирилган. Мирувайс Нурзийнинг қўшимча қилишича, Гул Оғо номи билан аталадиган ИШИД террорчилик гуруҳи қўмондонларидан бирининг жасади ҳам ушбу ҳалок бўлганларнинг ичида топилган. Зобул полиция бошлиғининг айтишича, ушбу амалиётда ноҳарбий бўлган тинч аҳолига ҳеч қандай зарар етмаган. Шунингдек, Афғонистон армияси қўшма штаби қўмондони ҳам бундан бироз олдинроқ, Афғон хавфсизлик кучларининг охирги бир йил мобайнида ўтказган амалиётида икки мингдан ортиқ ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзоларига оғир талафот етказилгани ҳақида маълум қилган эди.