Индонезияда Ҳинд океани зоннасидаги мамлакатлар раҳбарларининг илк саммити ўтказилди
Индонезия пойтахти -Жакарта шаҳрида Ҳинд океани соҳилларидаги мамлакатлар иттифоқи раҳбарларининг илк саммити якунланди.
Эрон телрадиокомпанияси хабарига кўра, Ҳинд океани зоннасидаги мамлакатлар раҳбарлари саммитидан олдин 5 -6 -чи март кунлари етакчи масъуллар ва вазирлар кенгаши йиғилиши ташкил этилиб, 3 ҳужжат яъни Жакарта келишуви, 5 йиллик фаолиятлар дастури, экстремизмни олдини олиш ва унга қарши кураш олиб бориш баёноти тайёрланди. Ушбу келишув мазкур мамлакатлар раҳбарлари томонидан қабул этилди.
Эктремизмга қарши кураш бўйича ҳужжатда Эрон томонидан БМТга топширилган ва бу ташкилот томонидан ратификация қилинган "зўравонлик ва экстремизмдан холи дунё" мавзўсидаги резолюция ҳам олқишланди. Ушбу резолюция терроризм ва эктремизмга қарши кураш олиб бориш учун асосий мавзуси сифатида таъкидланди.
Айтиш керакки 2013 чи йили Эрон президентининг " экстремизм ва зўравонликка қарши халқаро миқёсидаги кураш" мавзусидаги таклиф БМТ томонидан ратификация қилинди.
Шу ҳолда Ҳинд океани зоннасидаги мамлакатлар иттифоқи раҳбарлари йиғилишида Эрон ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Эрон делегацияси мамлакатлар ўртасида банк системаси ҳаммкорликларини ривожлантириш ва молиявий хизматларни оширишга асосланган таклифи, бу саммитнинг 5 йиллик ҳамкорлик дастурида ўрин олди.