март 12, 2017 19:22 Asia/Tashkent
  • Роттердам полицияси Голландияда яшайдиган турк миллатига мансуб
    Роттердам полицияси Голландияда яшайдиган турк миллатига мансуб

Роттердам полицияси Голландияда яшайдиган турк миллатига мансуб айрим шахсларни қўлга олинганлигини маълум қилди.

Ассошейтедпресс хабарига кўра, бугун Роттердам полицияси  тўқнашувга айланган Голландиядаги Туркия консуллиги атрофидаги митинглар билан бир вақтда турк миллатига мансуб 12 киши қўлга олинди деб эълон этди.

Роттердам полицияси шунингдек  бу шаҳарда юз берган тўқнашувлар жараёнида  7 нафар улар жумласидан бир нафар полициячини жароҳат олганлиги ҳақида хабар берди.

 Кеча Голландия давлат масъулларини    Туркиянинг оила ва ижтимоий сиёсат масалалари бўйича вазири Фатма Бетул Саян Каяни  Роттердамдаги  Туркия консуллигига келишига монелик қилишгани ортидан  митинг ва норозилик намоийшлар бошланди.

Шу ҳолда Голландия давлат масъуллари  кеча Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш ўғлу минган самолётни бу мамлакат ҳаво ҳудудларига киришига ижозат бермадилар.

Ёрлиқ