Россия давлати Ғарб позициясини қаттиқ танқид этди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Сурияда юз берган терактларга нисбаттан Ғарбдаги айрим давлатларнинг тутган позицияларини танқид қилди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотида, Ғарбдаги айрим давлатлар БМТ хавфсизлик кенгашини Дамашқда юз берган сўнги терактларни қоралаш борасида ягона ва бир хил позиция тутиши йўлига тўқсқинлик қилишди деб эълон қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида шунингдек Дамашқда юз берган терактларга нисбаттан Ғарбдаги айрим давлатларнинг тутган позициялари Москва давлатига ёқмайди деб маълум этди.
Россия ТИВ чиқарган баёнотида бундай позийияларни ёмон оқибатларни келтириб чиқариши ва ҳатто фожиали бўлиши тўғрисида огоҳлантирди.