Остонада Эрон, Россия ва Туркиянинг уч томонлама музокараларининг иккинчи куни ўтказилди
(last modified Wed, 15 Mar 2017 14:38:48 GMT )
март 15, 2017 19:38 Asia/Tashkent
  • Остонада Эрон, Россия ва Туркиянинг уч томонлама музокараларининг иккинчи куни ўтказилди

Остона шаҳрида Эрон, Россия ва Туркиянинг Сурия бўҳронини ҳал этишга қаратилган уч томонлама музокараларининг иккинчи куни ўтказилди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Эрон, Россия ва Туркиянинг Сурия бўҳронини ҳал этишга қаратилган уч томонлама музокараларининг иккинчи куни ўтказилди. Исна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия, Эрон ва Туркиянинг Остона-3 музокараси доирасидаги йиғилишнинг иккинчи куни ўтказилди. Россия президенти Владимир Путиннинг Сурия ишлари бўйича махсус вакили Александр Лаврентев, Туркия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Седот Унол ва Эрон ташқи ишлар вазирининг Африка ва араб мамлакатлари ишлари бўйича ўринбосари Ҳусайн Жоберий Ансорий чоршанба куни ўтказилган йиғилишнинг асосий йўналиши, санаси ва Остонанинг бўлғуси йиғилиш режаси ҳамда Остонанинг икки йиғилиши ўртасидаги вақтда учала давлатнинг масъулларининг йиғилишини ташкил этиш масалалари кун тартибидан жой олди.   

Россия президентининг Сурия масаласи бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев маълум қилдики, Эрон Сурияда сулҳга риоя этишда расман кафил давлат бўлди. «Бугунги маслаҳатлашувларнинг энг асосий натижаси Эрон делегациясининг кафил давлат бўлиш бўйича ҳужжатларни имзолаганидир», — деган Лаврентьев матбуот анжумани вақтида. Бундан олдинроқ Эрон Остонадаги музокараларда иштирокини якунлагани маълум бўлганди. 14-15 март кунлари бўлиб ўтиши белгиланган музокаралар бир кунга узайтирилган.

Ёрлиқ