Россия шарқида терроризмга қарши навбатдаги ҳарбий машқлар ўтказилмоқда
-
Россия шарқида терроризмга қарши
Россия армиясининг бу мамлакат шарқидаги ҳарбий бўлинмаси нотиғи ушбу минтақада 2 мингдан ортиқ ҳарбийлар иштирокида терроризмга қарши навбатдаги ҳарбий машғулотларни бошланганлиги ҳақида хабар берди.
Спутник ахборот сайти хабарига кўра, бугун Россия шарқидаги қуролли кучлар бўлинмаси нотиғи Александр Гордеев ҳарбий минтақалардан бирида терроризмга қарши ўтказилаётган ҳарбий машқларда икки мингдан ортиқ россиялик ҳарбийларини иштирок этаётганини маълум қилди.
Александр Гордеев шунингдек терроризмга қарши ушбу ҳарбий манёврда юзга яқин ҳарбий машина ва техникаларни қатнашаётганлигини ҳам эълон этди.
Россия шарқида ўткзилаётган терроризмга қарши ушбу ҳарбий машқлардан мақсад, террористик ҳужумларга қарши курашда мамлакат ҳарбий потенсиали ва имкониятларини янада кучайтириш эканлиги айтилмоқда.