Ўтган йилда Туркиянинг Суриядаги ўзгаришларга нисбатан тутган позицияси
Ўтган йилда Туркиянинг Суриядаги ўзгаришларга нисбатан тутган позицияси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Ўтган йилда Туркиянинг Суриядаги ўзгаришларга нисбатан тутган позицияси"га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ўтган йилда ИШИД террорчилик гуруҳи томонидан Туркиянинг чегара шаҳарларидан бўлмиш Килис шаҳрига қарата амалга оширган ракета ҳужумидан кейин, Туркия давлати Суриядаги воқеаларга аралашишни бошлади. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз баёнотида ИШИД террорчилик гуруҳининг Туркиянинг чегара шаҳарларига ракета ҳужумларини кучайтирса, ушбу гуруҳ янада кўпроқ талафотга учрайди деб таъкидлади. Эрдўғоннинг ушбу таҳдидли нутқидан кейин, Турк ҳарбий кучлари ИШИД террорчилик гуруҳининг Суриядаги позицияга қарата ҳужум қилишни бошлади. Туркия президентига кўра, Туркия армияси ушбу мамлакатнинг Сурия билан чегарасидаги минтақалар террорчилардан бутунлай тозалангунга қадар ўзининг ҳужумларини давом эттиради. ИШИД террорчилик гуруҳининг Туркия чегарасида жойлашган шаҳарларга қарата ҳужуми ва Анқара давлатининг Сурия ерида жойлашиб олган ИШИД террорчилик гуруҳининг позициясига қарата ҳамла қилишга доир иддаолари, Анқара давлатининг ва араб ҳамда ғарб мамлакатлари томонидан Сурия давлатига қарши чиққан мухолифатдаги исёнчиларни хусусан ИШИД террорчилик гуруҳини қурол-яроқ ва молиявий жиҳатдан ҳимоя қилиш билан иш битмаслигидан кейин таъкидланиши шуни кўрсатмоқдаки, Суриядаги ўзгаришларда бурилиш нуқтасига етиб келганлиги ва яхши тарафга ўзгараётганлиги яққол намоён бўлмоқда.
Ушбу ўзгаришлар нуқтасининг бошланиши ҳам Туркия ҳарбий манбаларининг ушбу мамлакат армиясининг Суриянинг шимолий минтақаларида жойлашган ИШИД террорчилик гуруҳининг позициясига қарата ҳужумларида 50 нафар такфирчи террорчиларнинг ўлдирилишига асосланган иддаоларига бориб тақалади. Бу эса Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ИШИД террорчилик гуруҳига таҳдид қилганидан кейин ушбу ҳаракатлар амалга ошди. Туркия армиясининг ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларининг ҳалок бўлганлиги ҳақидаги иддаоларининг тўғри ёки нотўғрилигидан қатъий назар, Туркия армиясининг ушбу амалиётлари Сурия суверенитетининг бузилишида муҳим аҳамиятни ўзига қаратмоқда. Шу боисдан, Туркия армиясининг Сурия ерларига ҳамла қилиши ортидан шундай тахминлар ҳам илгари сурилдики, ИШИД террорчилик гуруҳининг Туркиянинг чегара шарҳарларига қарата ракета ҳужумларини амалга ошириши икки тараф ўртасида келишиб олинган режа бўлган. Бундан кўзланган мақсад эса, Туркия армиясининг Сурия майдонида юз бераётган ўзгаришларга бевосита аралашиш учун шароит яратиб бериш бўлган.
Ушбу вазият қисқа муддат ичида кескин ўзгарди ва Туркия қуролли кучлари ИШИД террорчилик гуруҳини бостириш баҳонаси билан ва шунингдек, Суриянинг Қалқон Фрот номи билан аталадиган Курд гуруҳлари Суриянинг ерларига кириб олишди. Айрим сиёсий доиралар ва бази бир оммавий ахборот воситалари томонидан Анқара ва ИШИД террорчилик гуруҳи ўртасида ҳамкорлик борлиги ҳақидаги тақдим этган ҳужжат ва даллилларига эътибор бериладиган бўлса, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Туркиянинг ИШИД террорчилик гуруҳи билан курашиш ҳақидаги иддаолари ҳақиқат эмаслиги намоён бўлмоқда. Туркиянинг ўз чегараларида ИШИД террорчилик гуруҳининг фойдасига бўлаётган ноқонуний тижоратлардан кўз юмиши ҳам Анқара давлатининг ИШИД террорчилик гуруҳини ҳимоя қилишини англатади. Ушбу мавзуни Туркия бирлашган штаби ҳам тасдиқлади ва ҳатто Туркия парламенти намояндалари ҳам бу ҳақда давлатдан изоҳ беришини сўради. Суриядан минглаб тонна ёқилғининг контрабанда йўллари билан Туркияга олиб кирилиши ва ИШИД террорчилик гуруҳининг ушбу йўл билан ҳар ойда бир неча миллион доллар фойда кўриши Туркиянинг ўз чегараларидаги ноқонуний тижоратдан кўз юмишининг оқибати ИШИД террорчилик гуруҳининг манфаатига бўлмоқда.
Туркиянинг Сурия ерларига қарата биринчи бор расмий ва ошкора ҳарбий юриш ҳаракатлари, 2011 йилда ушбу мамлакатда бўҳрон бошланганидан кейин юз берди. Аммо ушбу ҳарбий ҳаракатлар минтақа ва халқаро доираларнинг эътирозларига сабаб бўлди. Сурия давлати ҳам Туркиянинг ушбу ҳаракатларига нисбатан эътироз билдириб, Бирлашган миллатлар ташкилотининг хавфсизлик кенгашига Туркияни ўз ҳарбийларини Сурия еридан олиб чиқиб кетиш учун босим ўтказишини ва Сурия суверенитетига ҳамда истиқлолига эҳтиром кўрсатишини сўраб мурожаат қилди. Туркия ўзининг қўшни давлатининг яхлитлигини поймол этди. Негаки, Туркия Сурия билан ушбу мамлакатда турк ҳарбийларининг кириб олиши ва ҳарбий ҳаракатларга аралашиш ҳақида бирон бир келишув имзоламаган эди. Туркиянинг Сурия ерларига кириб олиб, Сурия давлатининг рухсатисиз ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириши ушбу мамлакатга тажовуз қилиш ҳисобланади. Бу эса, халқаро қонун қоидаларни бузиш ва яхши қўшничилик асосида муносабатда бўлиш принципларига амал қилмаслик бўлади. Шунингдек, Туркиянинг Сурияда ҳарбий ҳаракатларга аралашиши ортидан Истанбулда кенг миқёсли норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишчилар Туркиянинг Суриядаги ҳарбий аралашувини тўхтатилишини ва Курдлар масаласини тинч йўл билан ҳал этилишини талаб қилишди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.