Америкалик расмий Вашингтоннинг коррупциялашганини эътироф этди
(last modified Mon, 27 Mar 2017 12:32:38 GMT )
март 27, 2017 17:32 Asia/Tashkent
  • Америкалик расмий Вашингтоннинг коррупциялашганини  эътироф этди

Трамп Конгрессда илк муваффақиятсизликка учради - тиббий қонун лойиҳаси қайтариб олинди

АҚШ Республикачилар партияси Абамакар номи билан машҳур бўлган қонунни бекор қилиши кутилган қонун лойиҳасини қайтариб олди. Барак Обаманинг соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотини бекор қилиш Дональд Трампнинг сайловолди пойгаси ҳамда лавозимига киришгандаги асосий ваъдаларидан бири эди. Бироқ, лойиҳанинг овоз беришда омадсизликка учрашининг олдини олиш мақсадида партия раҳбарияти шундай қарор қилган. Эрон телерадиомиллий компанияси тарқатган хабарга кўра, Америка давлатининг бюджет ва бошқарув идорасининг мудири Майк Мулвийнинг маълум қилишича, Америка давлатини умидсизликка олиб келаётган вазият шундаки, Вашингтон илгариги ҳолатидан кўра айни пайтда анчагина коррупциялашиб кетган. 

Президент Трамп республикачилар мазкур мавзуга яқин орада қайтмаслигини билдирган. Шунга кўра, ҳужжатнинг чақириб олиниши Америка президенти обрўсини кескин тушириб юборади. Дональд Трамп вазифасига киришишдан аввал, Обама маъмурияти томонидан қабул қилинган қонунларнинг аксарини бекор қилишга ваъда берган эди.