Путин Россияда рангли инқилоб лойиҳалаштирилгани бобида хабар берди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i16572-Путин_Россияда_рангли_инқилоб_лойиҳалаштирилгани_бобида_хабар_берди
Россияда эътирозли намойишлар ошмоқда
(last modified 2018-08-22T13:20:10+00:00 )
март 31, 2017 10:57 Asia/Tashkent
  • Путин Россияда рангли инқилоб лойиҳалаштирилгани бобида хабар берди

Россияда эътирозли намойишлар ошмоқда

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мазкур мамлакатнинг бир неча шаҳарларида барпо этилган эътирозли намойишларга ишора этиб, Россияда рангли инқилоб лойиҳалаштирилгани бобида хабар берган.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Путин пайшанба куни қилган изҳоротида мамлакатнинг айрим шаҳарларида коррупцияга қарши барпо этилган оммавий эътирозларни уч йил олдин Украинада юзага келган воқеаларга ўхшатдики, унинг натижасида мамлакат ҳукумати тарқатиб юборилган эди.

Владимир Путин Россия ҳукумати иқтисодий фасодга қарши курашини таъкидлаб, баён этди: Мухолифатчилар президентлик сайлови арафасида ушбу мавзудан нотўғри ва вазиятни нотинч қилиш учун фойдаланишди.

Путинга кўра, коррупцияга қарши курашиш қонун асосида бўлиши лозим ва ноқонуний тарзда эътирозли намойишларни барпо этган гуноҳкорлар жазоланиши керак.

26 март куни Россиянинг бир қатор шаҳарларида мухолифатчи Алексей Навальний тарафдорлари томонидан ташкиллаштирилган коррупцияга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишлар иштирокчилари ҳукуматдан Коррупцияга қарши кураш жамғармасининг "У сизга Димон эмас" деб номланган фильмига муносабат билдиришини талаб қилишган. Фильмда Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан боғлиқ жамғармалар эгалик қиладиган кўчмас мулклар ҳақида сўз борган.