Бирлашган миллатлар ташкилоти Баҳрайн вазиятидан хавотирланиш билдирмоқда
БМТ Баҳрайнда норозилик намойишида иштирок этганларнинг ўлдирилишига оид вазият ҳақида тадқиқотнинг тўла ижро этилишини талаб этади
Баҳрайнда инсон ҳуқуқлари поймол этиш ҳаракатлари шиддатли тус олган бир пайтда, Бирлашган миллатлар ташкилоти ушбу мамлакатдаги вазиятдан хавотирланиш билдирди. Ал-Миёдин тармоғининг шанба куни тарқатган хабарига кўра, Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котибининг матбуот вакили Фарҳон Ҳақнинг айтишича, ушбу ташкилот Баҳрайн давлатидан Баҳрайнда хавфсизликни ва сулҳни ўрнатиш учун миллий музокаралар ижроси ва ишонч ҳосил қилиш йўлида ҳаракат қилишини истайди. Фарҳон Ҳақнинг қўшимча қилишича, БМТ Баҳрайнда норозилик намойишида иштирок этганларнинг ўлдирилишига оид вазият ҳақида тадқиқотнинг тўла ижро этилишини талаб этади. Ўтган ҳафтада Ол Халифа режими хавфсизлик хизмати кучлари билан бўлиб ўтган тўқнашувда бир Баҳрайнлик ёш ўсмирнинг ўлдирилишидан кейин, жаҳонда ушбу режимга қарши кескин эътирозлар кўлами янада кенгайди. Баҳрайн, 2011 йилнинг феврал ойидан бери Ол Халифа режимига қарши халқ инқилоби майдонига айланди. Баҳрайн халқи озодликни, адолат ўрнатилишини, камситиш ҳаракатларига чек қўйилишини ва ўз мамлакатларида сайлов орқали ҳарбийлар келишини исташади. Аммо Ол Халифа режими ушбу эътирозларни барҳам бериш мақсадида кўплаб одамларни ва мухолифат раҳбарларини қамоққа олишди ёки бўлмасам узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш жазоларига маҳкум этишди.