Россия ва НАТО ўртасидаги иккитомонлама музокараларнинг аҳамияти таъкидланди
НАТО бош котиби Россия билан бу ташкилот ўртасидаги музокараларнинг аҳамиятлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан ўтказган қўшма матбуот конференция жараёнида, Россия билан ўзаро ҳамкорликлар ва музокараларни йўлга қўйиш НАТОга аъзо мамлакатлар учун аҳамиятлидир деб эълон қилди.
НАТО бош котиби ўз сўзларида бу ташкилот аъзоларини сармоя киритиш ҳажмини оширишга асосланган 2014 чи йилдаги мажбуриятларни ижро этиш учун саъй ҳаракатларини икки бараварга оширишлари лозимлигини айтди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам олдинги изҳороти ва мавқеиятидан қайтиши билан НАТОни иши тугатган бир ташкилот бўлмаганини таъкидлади.