Калифорнияда АҚШ президентининг тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида тўқнашув содир бўлди
(last modified Sun, 16 Apr 2017 12:52:54 GMT )
апрел 16, 2017 17:52 Asia/Tashkent
  • Калифорнияда АҚШ президентининг тарафдорлари
    Калифорнияда АҚШ президентининг тарафдорлари

АҚШ президенти Дональд Трампнинг мухолифлари ва тарафдорларининг Калифорнияда ўтказган кўча намойишлари иккита рақиб гуруҳнинг муштлашиши ва тўқнашув билан якунланди.

ПрессТВ халқаро телеканали хабарига кўра, Трампнинг мухолифлари ва тарафдорлари ўртасида тўқнашувларни келиб чиқишига сабаб бўлган Калифорниянинг Беркли шаҳрида ўтказилган кўча -намойишлар жараёнида  Трамп тарафдорлари экринлик мавзуси борасида сўзлашган, аммо мухолиф гуруҳлар АҚШ президентига қарши қаратилган мазмундаги шиорларини эълон қилишган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, АҚШ президентининг тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида содир бўлан тўқнашувлар жараёнида 21 киши қўлга олинган.