Толибон гуруҳи покистонлик вертолёт тақдиридан бехабар эканлигини таъкидламоқда
(last modified Fri, 05 Aug 2016 10:36:48 GMT )
август 05, 2016 15:36 Asia/Tashkent
  • Толибонлар гуруҳи Покистон вертолётни кутилмаган тарзда қўнгани
    Толибонлар гуруҳи Покистон вертолётни кутилмаган тарзда қўнгани

Толибонлар гуруҳи Покистон армиясига тегишли вертолётни кутилмаган тарзда қўнгани ва вертолёт учувчилари тақдиридан хабари йўқлигини иддао қилишмоқда.

Саҳар телерадиокомпаниясининг урду тилидаги эшиттиришлари хабарига кўра, Афғонистондаги Толибонлар гуруҳининг аъзолари  ушбу хабарни эълон этишлари билан бу гуруҳ ҳам фавқулодда тарзда қўнган ушбу вертолёт тақдирини аниқлаш билан машғул эканлигини иддао қилишди.

Бу эса шу ҳолдадирки, Покистон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи тарқатган хабарида Афғонистон давлат масъуллари  юқолган ушбу вертолёт ва унинг учувчиларини излаб топиш  учун бор куч қудратини ишга солиш ваъдасини берганлар деб маълум этди.

Айтиш керакки Покистон давлат армиясига тегишли вертолётлардан бири пайшанба куни  Покистон билан чегарадош бўлган Афғонистоннинг Лугар вилоятида номаълум сабаб билан қўнишга мажуб бўлган. Эндиликда унда минган 7 нафар пассажирлар тақдири номаълумлигича қолмоқда.