апрел 22, 2017 17:48 Asia/Tashkent
  • Бинямин Нетаняҳу Эроннинг қудратидан хавотирга тушди
    Бинямин Нетаняҳу Эроннинг қудратидан хавотирга тушди

Сионистик режим бош вазири Биньямин Нетаньяҳу жума куни Телавивда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Матиз билан учрашди

Сионистик режим бош вазири Америка мудофаа вазири билан учрашган чоғида Эрон ислом жумҳуриятини Исроил учун энг катта таҳдид деб айтди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сионистик режим бош вазири Биньямин Нетаньяҳу жума куни Телавивда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Матиз билан учрашганда Ғарб ва Сионистик режимнинг Эронга қарши айбловларини такрорлаш билан, Америка ва Исроилнинг биргаликдаги таҳдидларини Эрон бошқариб туради ва ушбу хатарлар бартараф этилиши керак деб иддао қилди. Сионистик режим бош вазири Америка давлатининг Эронга қарши позициясидан миннатдорчилик билдирди. АҚШ мудофаа вазири ҳам ушбу учрашувда Исроилни Американинг қадимий дўстларидан ва минтақадаги иттифоқчиларидан бири дея атади ҳамда Вашингтон ўзини Исроилнинг хавфсизлиги таъминлашда бурчли деб билади дея қўшимча қилиб ўтди. Сионистик режимнинг уруш вазири ҳам Америка мудофаа вазири билан учрашганида асоссиз айбловларни такрорлаб, Эронни террорчиларнинг энг катта хомийси деб атади ва Эронга қарши санкцияларни янада кучайтиришни истади.   

Ёрлиқ