Афғонистон давлати Гулбиддин Ҳикматёрнинг Қобул шаҳрига киришини ижобий қарши олмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i17774-Афғонистон_давлати_Гулбиддин_Ҳикматёрнинг_Қобул_шаҳрига_киришини_ижобий_қарши_олмоқда
Афғон халқи ўзларининг муаммоларини ва мушкилларини ҳал этиш учун ушбу имкониятларга ва қудратга эга эканлигидан дарак беради. Афғон халқи тинчлик билан музокара ўтказиш орқали барча муаммоларни бартараф этмоқчи
(last modified 2018-08-22T17:50:30+00:00 )
апрел 29, 2017 19:00 Asia/Tashkent
  • Афғонистон давлати Гулбиддин Ҳикматёрнинг Қобул шаҳрига киришини ижобий қарши олмоқда
    Афғонистон давлати Гулбиддин Ҳикматёрнинг Қобул шаҳрига киришини ижобий қарши олмоқда

Афғон халқи ўзларининг муаммоларини ва мушкилларини ҳал этиш учун ушбу имкониятларга ва қудратга эга эканлигидан дарак беради. Афғон халқи тинчлик билан музокара ўтказиш орқали барча муаммоларни бартараф этмоқчи

Афғонистон президенти Афғонистон исломий партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматёрнинг Қобул шаҳрига киришини Афғонистон давлати ижобий қарши олади деб маълум қилди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон президенти матбуот идорасининг бугун шанба кунги нашр этган баёнотида шундай эълон қилдики, сулҳ тузиш бўйича муваффақиятли музокаралар ва Афғонистон исломий партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматёрнинг якшанба куни Қобулга келиши, Афғон халқи ўзларининг муаммоларини ва мушкилларини ҳал этиш учун ушбу имкониятларга ва қудратга эга эканлигидан дарак беради. Афғон халқи тинчлик билан музокара ўтказиш орқали барча муаммоларни бартараф этмоқчи. Афғонистон давлати шанба кунини Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида умумий дам олиш куни деб эълон қилди ва бугун шанба кунида пойтахтнинг асосий ва катта кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланди.