май 04, 2017 19:01 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти
    Афғонистон президенти

Афғонистон президенти Туркманистон бош вазири ўринбосари ва бу мамлакат ташқи ишлар вазири билан учрашганида Афғонистон ҳудудларида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кенг- қамровли амалиётлар ўтказилаётгани ҳақида хабар берди.

Эроннинг хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра кеча Кобулда бўлиб ўтган бу учрашувларда Ашраф Ғани деди: Туркманистон Афғонистоннинг муҳим  шериги ва қўшнийси ҳисобланади.

Афғонистон президенти  бу мамлакат ҳарбий кучларининг Толибон ва бошқа террорчи гуруҳлар марралари ва позицияларига қарши ўтказган муваффақиятли амалиётларига тўхталиб,  афғон хавфсизлик кучлари  бу амалиётлар жараёнида  террорчилик гуруҳларнинг кўпгина аъзолари ва қўмондонларини нобуд этдилар деб айтди.

Туркманистон бош вазири муовини ва бу мамлакат ташқи ишлар вазири Рашид Мардов ҳам бу учрашувда  Ашхобод давлати Афғонистонда тинчлик, барқарорлик ва осоийшталикни таъминланишини истайди деб айтди.

Ёрлиқ