АҚШнинг йирик телеканаллари Трамп ҳақидаги роликни эфирга беришдан бош тортди
(last modified Sat, 06 May 2017 12:26:06 GMT )
май 06, 2017 17:26 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг йирик телеканаллари Трамп ҳақидаги роликни эфирга беришдан бош тортди
    АҚШнинг йирик телеканаллари Трамп ҳақидаги роликни эфирга беришдан бош тортди

Американинг кўзга кўринган телеканаллари Дональд Трампнинг президент лавозимидаги илк 100 кунида эришилган натижалар ҳақидаги рекламани намойиш этишдан бош тортишди

АҚШнинг ABC, CBS ва NBC телеканаллари худди CNN каби, Дональд Трампнинг президент лавозимидаги илк 100 кунида эришилган натижалар ҳақидаги рекламани намойиш этишдан бош тортишди. Бу ҳақда Американинг Вашингтон Эгзмайнер ахборот сайти хабар тарқатди.

Таъкидланишича, роликда ушбу ОАВ сохта янгиликларни тарқатишда айбланади. Бундан ташқари, видеода телеканаллар бошловчиларининг юзи “сохта янгиликлар” ёзуви билан ёпилган.

Аввалроқ NBC News / Wall Street Journal сўнгги сўровига кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг ишини маъқуллаш рейтинги 44 фоизга тенг экани ҳамда бу президет ва амалдаги маъмурият учун рекорд даражада паст кўрсаткич экани хабар қилинган эди.