Россия ташқи ишлар вазири Сурия бўйича Остона йиғилишининг аҳамиятини таъкидлади
(last modified Sat, 06 May 2017 12:42:41 GMT )
май 06, 2017 17:42 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазири Сурия бўйича Остона йиғилишининг аҳамиятини таъкидлади
    Россия ташқи ишлар вазири Сурия бўйича Остона йиғилишининг аҳамиятини таъкидлади

Сергей Лавров ва Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габрил телефон мулоқоти ўтказишди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габрил телефон мулоқоти ўтказишди. Улар ушбу телефон суҳбат давомида Сурия бўҳронини ҳал этиш ва ушбу мамлакатда оташкесмни ўрнатишга қаратилган Остона йиғилишининг аҳамияти ва натижаси ҳақида фикр алмашиб олди. 

Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазирлигининг хабарига кўра, АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон суҳбати ўтказиб, Сурияда деэскалация зоналарини яратиш бўйича келишув мавзусини муҳокама қилган. 

Давлат департаментида таъкидланишича, дипломатик миссиялар раҳбарлари Остонадаги келишувлар ҳақида суҳбатлашишган. Улар Суриядаги келишувлар масаласи бўйича тез орада учрашув ўтказишга келишиб олишган. Таъкидлаш жоизки, Остонадаги учрашувда Сурияда деэскалация зоналарини яратиш борасида келишувга эришилган.

Ёрлиқ