май 08, 2017 09:49 Asia/Tashkent
  • Франциянинг янги президенти
    Франциянинг янги президенти

Франция президентлиги учун сайловлардаги кутилмаган ва сюрпризларга тўла бўлган сайлов кампанияси ҳеч қандай сюрпризсиз якунланди – “Олға” ҳаракати етакчиси, мамлакат собиқ иқтисодиёт вазири Эммануэль Макрон янги давлат раҳбарига айланди.

Франция ИИВнинг сўнгги маълумотларига кўра, 34 миллионта бюллетенлар (95 фоиз) ўрганиб чиқилди. Макрон учун сайловчиларнинг 65,48 фоизи овоз берган бўлса, унинг рақибаси – “Миллий фронт” партияси етакчиси Марин Ле Пенга – 34,52 фоиз.

Бешинчи республикада президентлик сайловлари 11-марта ўтказилди. Давлат раҳбари тўғридан-тўғри яширин овоз бериш йўли биланр беш йилга сайланади, сайловларда 18 ёшдан катта бўлган фуқаролар – тахминан 47 миллион сайловчилар иштирок этиши мумкин. Ўз лавозимидан кетаётган Франсуа Олландга қадар давлат раҳбари сифатида Шарль де Голль, Жорж Помпиду, Валери Жискар д'Эстен, Франсуа Миттеран, Жак Ширак ва Николя Саркози ишлаган.

Сайловларнинг биринчи тури 23 апрель куни бўлиб ўтди, унинг натижаларига кўра, президентлик курсиси учун курашни 24,01 фоиз овоз тўплаган Макрон ва ўнг “Миллий фронт” партияси етакчиси Марин Ле Пен (21,3 фоиз овоз) давом эттирди.

Францияда 2017 йилги сайловолди кампанияси энг жанжалли ва кутилмаган воқеаларга бой бўлди. Бешинчи республика тарихида илк бор мамлакатнинг амалдаги етакчиси Франсуа Олланд иккинчи муддатга сайланишдан бош тортди, у бошқаруви давридаги муваффақиятсизликлар туфайли қайта сайлана олмаслигини яхши тушунди.

Шунингдек илк бор иккинчи турга муқобил номзодлар чиқа олди, ўнглар ва социалистлар эса бу сафар мағлуб бўлишди: ҳукмрон Социалистик партия раиси, собиқ таълим вазири Бенуа Амон партиядошлари томонидан қўллаб-қувватланмади ҳамда улар Макронга ўз овозларини беришди.

Йил аввалида президентлик пойгаси фаворитларидан бири, деб ҳисобланган “Республикачилар” номзоди, мамлакат собиқ бош вазири Франсуа Фийон эса можаролар серияси қурбонига айланди ва фақатгина учинчи ўринни эгаллади - 20,01 фоиз.

Ёрлиқ