Россия минтақадаги ҳарбий базалари фаолиятини ўзгартириш қарорига келган
Россия федерацияси Арманистон, Тожикистон ва Қозоғистондаги ҳарбий базаларидан ИШИД террорчи гуруҳига қарши кураш олиб бориш учун фойдаланади.
Эрон телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Мир-24" телеканали билан суҳбатида ИШИД террорчи гуруҳи таслим бўлмаса, Россия давлати бу террорчи гуруҳни таг- тубидан йўқ қилиш учун янги тактикаларини амалга оширади деб айтди. Унга кўра, Коллектив хавфсизлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳарбий кучлари ҳардоим бу заминда муштарак ҳамкорлик қилишга тайёрдир деб таъкидлади.
Бундан олдин Россиянинг Қафқоз ва Марказий Осиё минтақаларидаги ҳарбий базалари асосан АҚШ нуфузи қаршисида тура олиш ва ҳарбий мувозанатни сақлаш мақсадида ташкил этилганди.
Дарвоқи Россия давлати Марказий Осиё ва Қафқоз минтақаларидаги ҳарбий базаларидан Европа хусусан шарқий Европадаги АҚШ ҳарбий базалари қаршисида ҳарбий мувозанатни сақлаш мақсадида фойдаланишни кўзда тутган.
Аммо минтақада террорчи гуруҳлар фаолиятини ошиши билан эндиликда Россия давлати ушбу ҳарбий базаларидан терроризмга қарши кураш учун фойдаланиш қарорига келган.
Шунингдек Россия давлати мазкур ҳарбий базаларидан Ироқ, Сурия ва Афғонистон ҳудудларидаги террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб бориш учун фойдаланмоқчи.
Бу эса шу ҳолдадирки, Россия ташқи ишлар вазири изҳороти амалга оширилганида терроризм ва экстремизга қарши курашда Тожикистон, Арманистон ва Қазоқистон мамлакатлари ролини кучаяди ва бу мавзу минтақа мамлакатлари учун катта аҳамият касб этади.
Зеро ИШИД террорчилик гуруҳининг фаолияти Россия билан қўшний бўлган айрим мамлакатларда кўп нотинчликлар ва хавотирланишларни вужудга келтирган.
Ўтган йиллар ичида Россия давлати Афғонистон билан Марказий Осиёдаги айрим республикалар чегараларида харажатлари ва ҳузурини оширган.
Хитой халқ республикаси ҳам Афғонистон билан Марказий Осиё республикалари чегаралари ўртасида айрим блок постлар ва ўтиш постларни яратиш учун ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Россия ва Хитой раҳбарлари Марказий Осиё ҳудудларида террорчилик ҳаракатлар ва фаолиятлар хусусан ИШИД террорчи гуруҳи фаолиятини ошишидан хавотирланиб, бундай ҳатти- ҳаракатлар ва позицияларини кучайтиришган
Минтақадаги айрим республикалари минтақа келажаги вазиятидан ташвишга тушишганлиги шароитида, айрим бегона ва хорижий мамлакатлар Сурия ва Ироқдаги террорчи гуруҳлар аъзоларини Марказий Осиё ва Қафқоз минтақаларига киришларига замин яратиш учун кўп харажатлар қилаётганлиги яққол назарга ташланмоқда.
Мисол учун Саудия Арабистон масъуллари минтақанинг кўп мамлакатлари хусусан Россия давлат масъуллари билан ўтказган маслаҳатлашувлари билан бу заминда кўп харажатлар қилиб, ваҳоббийлик оқимига содиқ бўлган террорчи гуруҳлар хусусан ИШИД террорчи гуруҳ аъзоларии Марказий Осиёга жўнатишга уринишмоқда.
Ол Сауд режими ва Форс Кўрфази зоннасидаги айрим реакцион режимларнинг бундай хоҳишлари ва истакларини қабул қилиниши, бу мамлакатларда нотинчликлар ва терроримзни кенгайишига сабаб бўлишига шубҳа йўқ.
Террорризмга қарши кураш олиб боришга иддао этадиган айрим давлатлар хусусан Туркия бу заминда кўп мавридларда Арабистон режими раҳбарни позицияларини қўллаб- қувватлашмоқда.
Россия ташқи ишлар вазирининг Россия давлати Тожикистон, Арманистон ва Қозоғистон ҳудудларидаги ҳарбий базаларидан терроризм ва экстермизга қарши кураш учун фойдаланади деган изҳороти борасида айтиш мумкинки, минтақада Россия ҳарбий базаларидан терроризмга қарши кураш йўлида фойдаланиш терроризм ва экстремизм каби ёвуз оқимларни нобуд бўлиб кетишини яқинлаштиради.