Путин: Фаластин билан алоқалар Россия учун муҳимдир
(last modified Fri, 12 May 2017 12:38:27 GMT )
май 12, 2017 17:38 Asia/Tashkent
  • Путин: Фаластин билан алоқалар Россия учун муҳимдир

Маҳмуд Аббос Сочида Владимир Путин билан учрашди

ИРНА тарқатган хабарга кўра, пайшанба куни Фаластин Мухтор Маъмурияти раиси Маҳмуд Аббос  Сочи шаҳрида Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

Россия президенти ушрашув чоғида Фаластин ва сионистик режим ўртасидаги ярашиш музокараларига ишора этиб, Москва халқаро резолюциялар асосида  мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш тарафдори эканлигини баён этди.

Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос ҳам ушбу учрашувда Россия ва Фаластин ўртасидаги  алоқаларнинг мустаҳкамланаётганига Путиннинг ролини таъкидлаб ўтди.

Маҳмуд Аббосга кўра, Фаластин масаласи Россиянинг иштирокисиз ҳал бўлмайди.Ушбу заминада воситачилик қилувчи тўрт мамлакат вакилларидан ташкил этилган гуруҳ аъзоларидан бири Россиядир.

 1989 йилдан ,  собиқ Шўролар ҳукумати давридан бошлаб Москвада  Фаластин  элчихонаси фаолият кўрсатиб келмоқда..

Ёрлиқ