Афғонистонга кўпроқ ҳарбий кучлар жўнатиш учун Пентагоннинг лойиҳаси
май 14, 2017 19:19 Asia/Tashkent
АҚШ мудофаа вазири Афғонистонда АҚШ ҳарбий кучлари сонини кўпайтирилиши ҳақида хабар берди.
Ню-йорк таймс сайтига кўра, АҚШ мудофаа вазири Жеймс Матис Афғонистондаги АҚШ ҳарбий кучлари сонини ошириш лойиҳасини яқинда мамлакат президенти Дональд Трампга топширишини маълум қилди.
Мазкур хабарга биноан, Трамп маслаҳатчилари ҳам3 мингдан 5 минггача янги ҳарбийларни Афғонистонга сафарбар этилишига ижозат беришини таклиф этганлар.
АҚШ президенти май ойининг охирида Брюсселга сафар қилиб НАТО аъзолари билан Афғонистонда АҚШ ҳарбий кучлари сонини кўпайтирилиши борасида музокара қилишни кўзда тутган.
Ёрлиқ