Минглаб японияликлар Американинг Хиросима шаҳрига атом ташлаганини қоралашди
Хиросима аҳолиси АҚШ томонидан ушбу Япония шаҳрида атом бомбасини ташлагани куни муносабати билан маросим ўтказишиб мазкур фожеа қурбонларини ёдга олишди
Бугун минглаб Хиросима аҳолиси АҚШ томонидан ушбу Япония шаҳрида атом бомбасини ташлагани куни муносабати билан маросим ўтказишиб мазкур фожеа қурбонларини ёдга олишди. Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугунги маросимда қурбон бўлганларнинг яқинлари ва қариндошлари ҳамда Япониянинг юқори мартабали расмийлари шунингдек турли мамлакатларнинг дипломатлари иштирок этишди. Ушбу маросимда сўзга чиққан Япония бош вазири дунёнинг атом қуролидан воз кечишини ва жаҳоннинг атомдан холи бўлишини истади ҳамда дунёдаги бутун мамлакатлардан ушбу мақсадни амалга ошириш учун ўз азму қарорларини намоён этишларини сўради. Шинзо Абега кўра, Япония Американинг бомба ҳужумига учраган ягона мамлакат ҳисобланади. Хиросима шаҳар ҳокими ҳам ушбу маросимда дунёнинг барча етакчиларини ушбу шаҳарга ташриф буюришларига чорлади. Унинг айтишича, шу каби ташрифлар атом бомбасининг ҳақиқий оқибатларини олдингидан кўра янада намоён этади.