Путин: Анқарада Сурия бўйича Эрон, Россия ва Туркиянинг ҳарбий музокараси ўтказилади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i18562-Путин_Анқарада_Сурия_бўйича_Эрон_Россия_ва_Туркиянинг_ҳарбий_музокараси_ўтказилади
Владимир Путиннинг маълум қилишича, Эрон, Россия ва Туркия Сурияда кескинлик вазиятини юмшатишга қаратилган ҳудудий келишувга боғлиқ ҳарбий музокаралар Анқарада ўтказилади
(last modified 2018-08-22T17:50:44+00:00 )
май 17, 2017 17:58 Asia/Tashkent
  • Путин: Анқарада Сурия бўйича Эрон, Россия ва Туркиянинг ҳарбий музокараси ўтказилади
    Путин: Анқарада Сурия бўйича Эрон, Россия ва Туркиянинг ҳарбий музокараси ўтказилади

Владимир Путиннинг маълум қилишича, Эрон, Россия ва Туркия Сурияда кескинлик вазиятини юмшатишга қаратилган ҳудудий келишувга боғлиқ ҳарбий музокаралар Анқарада ўтказилади

Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Эрон, Россия ва Туркия Сурияда кескинлик вазиятини юмшатишга қаратилган ҳудудий келишувга боғлиқ ҳарбий музокаралар Анқарада ўтказилади. Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Кремл матбуот идораси сешанба куни Путин сўзлари ҳақида шундай ёздики, ҳозирги шароитда Сурияда оташкесмни қўллаб-қувватлаш асосий мақсад бўлиб, шунга биноан ушбу мамлакат бўҳронини сиёсий ҳал этиш жараёни бошланади. Россия президентига кўра, ўқ отишни тўхтатмасдан сиёсий келишув жараёни бошланмайди. Унинг таъкидлашича, Сурияда мустаҳкам оташкесм ўрнатиш учун ушбу мамлакатда кескинликни камайтиришга қаратилган ҳаракатларни тўғри ва соғлом муҳитда амалга ошириш керак. Путиннинг қўшимча қилишича, Анқарада ўтказиладиган йиғилишда Эрон, Россия ва Туркия намояндалари Сурияда кескинликни камайтириш диапазон чегаралари ҳақида фикр алмашиб олишади.