Қозоғистон энг янги технологиялар билан фазо кемасини яратади
(last modified Wed, 24 May 2017 12:39:14 GMT )
май 24, 2017 17:39 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон энг янги технологиялар билан фазо кемасини яратади
    Қозоғистон энг янги технологиялар билан фазо кемасини яратади

Россия бош вазирининг мудофаа ишлари бўйича ўринбосари Дмитрий Рогозин сешанба кунги чиқишида, Қозоғистон билан ракета соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан қабул қилинган қарорни эълон қилди

Қозоғистон яқин келажакда Россия иштирокида энг янги технологиялар билан фазо кемасини яратади. Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия бош вазирининг мудофаа ишлари бўйича ўринбосари Дмитрий Рогозин сешанба кунги чиқишида, Қозоғистон билан ракета соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан қабул қилинган қарорни эълон қилиб, Қозоғистонда Байканур космодроми учун келишув ва модернизация дастурлари ҳақида хабар берди. Россия ва Қозоғистон оғир юкларни ташийдиган янги фазо ракетасини яратиш лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Шунингдек, Россия расмийси Қозоғистондаги Байканур космодромининг вазияти ҳақида тўхтаб шундай айтдики, икки давлат яқин келажакда ушбу космодром тақдири ҳақида музокара ўтказади. Қозоғистондаги Байканур космодроми 1991 йилда Собиқ совет иттифоқи парчаланганидан кейин ҳам ушбу базадан Россия фойдаланиб келади ва ўзининг фазо кемаларини ушбу космодромдан учиради. Москва ушбу базадан фойдаланиши учун йилига 100 миллион доллар маблағни Қозоғистонга тўлайди.    

Ёрлиқ