Европа ички терроризм муаммосига йўлиқди
Британия полициясининг маълум қилишича, Манчестердаги спорт аренасидаги терактни содир этишда гумонланувчи 22 ёшли Салмон Абидий бўлиб, ливиялик қочқинлар оиласида туғилган Британияликдир
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Европанинг ички терроризм муаммосига йўлиқиши”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Британия полициясининг маълум қилишича, Манчестердаги спорт аренасидаги терактни содир этишда гумонланувчи 22 ёшли Салмон Абидий бўлиб, ливиялик қочқинлар оиласида туғилган Британияликдир. У 1994 йили Манчестерда дунёга келган. Абидийлар оиласи Ливиядан келгач, аввалига Лондонда яшашган, кейин Манчестер жанубидаги Фаллоуфилд туманига кўчишган. Айни вақтда бу оила Ливияга қайтиб келган, икки ўғил эса Манчестерда қолган. Айтилишича, Абидий илгари Британия полицияси эътиборига тушган. У стадионга бомбани рюкзакда олиб келгани айтилмоқда. У теракт ижрочилигида асосий гумондорга айлангач, Британия полицияси ва махсус хизматлар унинг ёлғиз ҳаракатлангани ёки гуруҳ топшириғини бажаргани юзасидан текширув олиб бормоқда. Манчестер Арена стадионида 22 май душанба куни Ариана Гранденинг концерти вақтида портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 22 киши ҳалок бўлган, тахминан 120 нафар инсон жароҳат олган, улардан 59 нафари касалхонада қолмоқда. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида кўплаб болалар бор: маълум бўлишича, 16 ёшдан кичик бўлган 12 киши вафот этган.
Бундан ташқари, бир неча ўсмир бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Айни пайтда, Европа жумладан Британия ички терроризм балосига гирифтор бўлган. Бундан бир неча йиллар олдин Европа мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари Европага ташқаридан кириб келган шахслар томонидан амалга оширилар эди. Улар хориждан келган кишилар ҳисобланар эди. Улар ўзларича хорижлик душманларни йўқ қилишни мақсад қилишар эди. Европа давлатларининг разведка ва хавфсизлик хизматлари ҳам энг юқори даражадаги имкониятларни ишга солиб террорчиларга қарши кураш олиб боришар эди. Европалик хавфсизлик расмийларига кўра, охирги йилларда четдан келган террорчиларнинг Европада амалга оширмоқчи бўлган террористик ҳужумлари кўп маротаба барҳам берилган. Аммо эндиликда эса, Европа жамиятида таваллуд топиб улғайган фуқароларнинг айримлари ўз таналарига бомба қурилмасини жойлаштириб, худкушлик ва террорчилик ҳаракатларини содир этишмоқда. Салмон Абидий ҳам Британияда туғилиб ушбу мамлакатда таълим олиб, европа жамиятининг тарбияси билан улғайган ўсмир эди.
Албатта, ҳақиқий диний таълимотлардан йироқ бўлган, йўлдан оздирувчи бузуқ ғоялар ва тафаккурлар турли туман ижтимоий ва маданий жиҳатдан тўғри йўлдан адаштирувчи омиллар, ушбу европалик ёш ўспиринларни қотиллик, зўравонлик ва терроризмга чорлашига туртки беради. Қандайдир омиллар сабаб бўлиб, Британиялик ёки франциялик ёки бўлмасам Германиялик ўсмир ўз ҳамюртини террор қилиши инкор этиб бўлмайдиган жиҳатларни ўз ичига олади. Европа мамлакатлари Америка ҳамроҳлигида ички террорчилик балосига дучор бўлишганлиги ҳам бежиз эмас албатта. Шу каби терроризм кўринишлари, хорижий терроризмдан кўра анча чигаллашган ва мураккаблашган бўлиб, унчалик ҳам танилган эмас. Европа ва Америкадаги хавфсизлик ва разведка хизматлари Осиёнинг ғарбий минтақаларидаги терроризмдан хабардор бўлишган ва кўплаб тажрибаларга ҳам эга бўлишган. Чегараларнинг мавжудлиги ва чегараларда ўта жиддий тадбирларни амалга оширилиши, ҳатто Европадаги Шенгенга аъзо бўлган давлатларда ҳам четдан келган террорчиларнинг ушбу қитъага киришини олдини олиш учун барча имкониятларни яратади. Аммо бузуқ ғояларга йўғрилган, зўравонлик ва террорчилик тафаккурлари сингдирилган шунингдек, жамиятнинг турли марказларида кундалик ҳаракатларни амалга ошириб юрган юзлаб Европалик ёшларнинг шахсига аниқлик киритиш энг кучли бўлган разведка ва хавфсизлик идораларига ҳам осон бўлмайди.
Шу каби террорчилик амалиётини содир этишни кўзлаганлар, бомба мосламасини ясашни ўрганмоқчи бўлишса, интернет тармоқларидан бемалол бомба ясаш лойиҳасини қўлга киритади. Сўнгра эса, дастлабки воситалар ва зарурий жиҳозлар билан қирғин келтирувчи қурилмани ясашади. Террорчилик ҳужумларини амалга оширишни кўзлаган шахслар, Европада туғилгани учун ва европа жамиятида яшагани учун клубларга, вокзалларга ва бошқа жамоат марказларига ҳеч қандай диққатни тортмасдан ва муаммосиз киришади ҳамда қотилликка қўл уришади. Шунингдек, айни пайтда шахсий автомобиллар ва юк машиналарида бомба мосламасини жойлаштириб террорчилик ҳаракатларини амалга ошириб одам ўлдиришмоқда. Ҳар ҳолда, тарихий тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, терроризмнинг балосига қарши курашиш айниқса ички террорчилик шакли билан фақат хавфсизлик тадбирларини кучайтириш ва кескин чораларни қўллаш билан ҳал этиб бўлмайди. Терроризм хатарини бартараф этиш, ушбу шум балонинг илдизини топишга ва террорчилик ҳаракатларини содир этишга жалб этувчи ва мойил бўлиш сабабларини ўрганиб чиқишга эҳтиёж сезади.
Британия ҳукумати Манчестердаги терактдан сўнг, террорчилик таҳдидини максимал даражага қадар оширишга қарор қилди. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик ҳукумати бош вазири маҳкама аъзолари билан фавқулодда йиғилишдан кейин маълум қилди. Бу Британия тарихида террорчилик таҳдидини учинчи бор максимал даражага чиқарилиши ҳамда полиция ушбу чоралар вақтинчалик киритилганига умид қилмоқда. Аввалроқ максимал даража энг кўпи билан тўрт кунга киритилган эди. 2013 йилда, Лондон шимолида икки нафар радикал ҳарбий хизматчи Ли Ригбини ўлдиргач, 2017 йилнинг мартида парламент олдидаги теракт, шунингдек, Европадаги қатор терактлардан сўнг, Британия ҳукумати 2014 йилнинг ёзидан бери “жиддий” даражада сақланиб турилган террорчилик таҳдиди даражасини янада оширишдан бош тортиб келган эди. 2006 йилнинг августи ўрталарида Британияда террорчилик таҳдиди даражаси илк бора максимумга қадар оширилган эди ва бу ҳолат уч кун давомида қолди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.