МДҲ бош вазирлари қандай ҳужжатларни имзолашди?
(last modified Sat, 27 May 2017 12:15:50 GMT )
май 27, 2017 17:15 Asia/Tashkent
  • МДҲ бош вазирлари қандай ҳужжатларни имзолашди?
    МДҲ бош вазирлари қандай ҳужжатларни имзолашди?

МДҲ ҳукумат раҳбарлари МДҲ иштирокчи давлатларининг 2020 йилгача Давлатлараро инновацион ҳамкорлиги дастурини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ҳақида ҳужжатни имзолашди

Қозонда МДҲ ҳукумат раҳбарлари МДҲ иштирокчи давлатларининг 2020 йилгача Давлатлараро инновацион ҳамкорлиги дастурини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ҳақида ҳужжатни имзолашди. Бу ҳақда МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишининг кун тартибида айтилган, деб хабар бермоқда ТАССга таяниб Кун уз сайти.  

"Муҳокамасиз имзолаш учун ҳужжатлар – 2017-2020 йилларга мўлжалланган МДҲ иштирокчи давлатларининг Давлатлараро инновацион ҳамкорлик дастурини 2020 йилгача амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар. Лойиҳа МДҲ Иқтисодий кенгашининг 2017 йил 17 март кунги йиғилишида тасдиқланган", - дейилади ҳужжат матнида. Бундан ташқари, МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгаши йиғилишида 2011 йилнинг 18 октябрь кунидан эркин савдо зонаси тўғрисидаги Шартномага 4-иловада назарда тутилган экспертлар комиссияси раиси ва аъзоларини мукофотлаш тартибини аниқлаш ҳақидаги ҳужжат имзоланди. Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник тартибга солиш бўйича услубларни яқинлаштириш, тинч мақсадда атом энергиясини фойдаланиш соҳасида метрологик таъминлашни аккредитация қилиш тўғрисида келишув имзоланди.

МДҲ ҳукумат раҳбарлари геодезия, картография, кадастр ва масофадан туриб Ерни тадқиқ этиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, контрафакт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тарқалишига қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва ҳуқуқий дахлсизлигини сақлаш соҳасидаги келишувларни имзолашди. Шунингдек, МДҲ иштирок давлатларининг 2020 йилгача давлатлараро инновацион ҳамкорлиги дастури оператори ҳолатини фаоллаштириш, радионавигация дастури, уюшган жиноятчилик билан курашни мувофиқлаштириш бўйича бюро низомига ўзгартиришлар киритиш, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иқтисодий суди ҳақида ҳужжатга қўл қўйилди.

Ҳаммаси бўлиб 10 та келишув имзоланди.