Москва: Афғонистонда НАТО кучларининг кўпайиши бўҳронни ҳал этмайди
НАТО ҳарбий кучларининг Афғонистондаги сонининг кўпайиши ушбу мамлакатннинг хавфсизлик вазиятини яхшилашга хизмат қилмайди
Владимир Путиннинг Афғонистон ишлари бўйича намояндасига кўра, НАТО ҳарбий кучларининг Афғонистондаги сонининг кўпайиши ушбу мамлакатннинг хавфсизлик вазиятини яхшилашга хизмат қилмайди. Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Замир Кобловнинг айтишича, Москва Афғонистон бўҳронини хорижий ҳарбийлар сонини кўпайтириш билан ҳал этиб бўлмаслигини таъкидлайди. Афғонистонда сулҳни амалга ошириш учун сиёсий ҳаракатларни тадбиқ этиш керак. Россия президентининг Афғонистон ишлари бўйича намояндасининг қайд этишича, Америка ва НАТО ҳарбий кучларининг Афғонистондаги кўламини кенгайтириш ушбу мамлакатда нотинчликларни келтириб чиқаришга туртки беради. Москва Афғонистонда НАТО ҳарбийларининг кўпайишини бефойда деб билади. Шунингдек, НАТО ташкилотининг бош котиби Йенс Столтенберг Брюссел йиғилишида шундай маълум қилдики, Россия Афғонистондаги сулҳ жараёнини Афғонистон раҳбарлигида ҳимоя қилиши лозим.