Россия ҳарбий кемалари ИШИД террорчилик гуруҳига зарба берди
(last modified Wed, 31 May 2017 14:11:02 GMT )
май 31, 2017 19:11 Asia/Tashkent
  • Россия ҳарбий кемалари ИШИД террорчилик гуруҳига зарба берди
    Россия ҳарбий кемалари ИШИД террорчилик гуруҳига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий кемалардан “Калибр” русумли ракеталар учрилиши тасвирланган видеолавҳани намойиш қилди

Россиянинг Ўрта Ер денгизида жойлашган "Адмирал Эссен" фрегати ҳамда "Краснодар" сув ости кемалари Сурия ҳудудида жойлашган ИШИД террорчилик ташкилоти ҳудудини ўққа тутди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий кемалардан “Калибр” русумли ракеталар учрилиши тасвирланган видеолавҳани намойиш қилди. Зарбалар Пальмира шарқида жойлашиб олган жангарилар маконларига берилди. Террорчилар бу ерда Раккадан қочиб келиб яшириниб олишган. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путинни ракета зарбаси муваффақиятли ўтгани ҳақида ҳисобот берди. Ракеталар Ўрта Ер денгизининг шарқий ҳудудидан учирилди.

Ёрлиқ