Американинг Эронга қарши душманона ҳаракатлари давом этмоқда
(last modified Sun, 11 Jun 2017 07:04:38 GMT )
июн 11, 2017 12:04 Asia/Tashkent

Ла Република рўзномаси жума куни “Трамп хатари остида имзоланган 30 миллиард евро шартномаси” номли мақоласида шундай ёздики, Эроннинг Ғарб билан ядровий келишуви бўлишига қарамай Европа банклари Американинг дўқ-пўписасидан қўрқиб Эрон билан банк операцияларини қилмайди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Американинг Эронга қарши душманона ҳаракатларининг давом этаётгани”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Италия нашриётларининг энг кўп тиражли газеталаридан бири бўлмиш Ла Република рўзномаси жума куни “Трамп хатари остида имзоланган 30 миллиард евро шартномаси” номли мақоласида шундай ёздики, Эроннинг Ғарб билан ядровий келишуви бўлишига қарамай Европа банклари Американинг дўқ-пўписасидан қўрқиб Эрон билан банк операцияларини қилмайди ва Эронга қарши жорий этилган санкциялар ўз қувватида турибди. Италия Эрон ва олтилик давлатлари ўртасида эришилган ядровий келишувдан сўнг Эрон билан алоқаларни бошлаган энг биринчи мамлакатларнинг бири ҳисобланади. Аммо эндиликда эса, Америка давлатининг ёндашувларидан келиб чиқиб Эрон ислом жумҳурияти билан муносабатлар яна қайтадан музлатиб қўйилиши эҳтимоли юқори бўлмоқда. Ушбу нашриёт нуқтаи назари билан қуйидаги хавотирланиш мавжудки, ушбу жараённинг давом этиши ва Форс кўрфазидаги минтақада вазиятнинг кескин сиёсий тус олиши ортидан савдо фаолиятида хорижий сармояларнинг музлатилиши салдо қиймати, 300 дан 400 миллиард долларгача ошиши мумкин.

    Ушбу рўзноманинг мақоласида изоҳ берилишича, ушбу ёндашув давом этаверса салбий оқибатларга олиб келиши муқаррардир. Теҳронда террорчилик ҳужумларининг содир этилиши шуни кўрсатмоқдаки, айни пайтда Эронни беқарор қилиш лойиҳаси кўзда тутилган. Шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш жоизки, деярли 11 йил олдин 2006 йилда Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгаши Американинг босими билан резолюция қабул қилиб, Эронга қарши биринчи санкцияларни жорий этди. Шундан кейин ҳам, яна бешта резолюцияни қабул қилди. Ушбу резолюциялар АҚШ ва бошқа давлатларнинг Эронга қарши бир ёқлама санкцияларни киритишларига сабаб бўлди. Ушбу жараён ядровий музокаралар ўз поёнига етишига қадар давом этди. Аммо, 2016 йил 14 январда Эрон ва олтилик давлатлари ўртасидаги келишувга асосан яъни “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”га биноан Эрон ядровий дастурига қарши киритилган санкциялар бекор қилинади ва Эроннинг ядровий фаолиятларидаги чекловлар ишонч ҳосил қилиш мақсадида бир қанча муддатга сақланиши белгиланган.

     Венадаги Эрон ва 5+1 гуруҳининг музокаралари дарҳақиқат, жаҳон мамлакатларининг Эрон билан ҳамкорлик қилиш ва алоқаларни яна қайтадан ўрнатиш учун қулай фурсат ва янги имкониятлар учун замин яратди. Лекин, ушбу имконият ҳеч қачон Американинг ўз позициясидан орқага чекиниши ёки душманона ҳаракатларини тўхтатади деган маъно бермайди. Эндиликда, АҚШ Сенатида ва вакиллар палатасида айрим намояндалар доираси Эронга қарши санкцияларни қайтадан жорий этиш ҳақида янги тартибларни кўриб чиқишмоқда ва Эронга қарши сиёсий босим ўтказиш учун Эронни терроризмни ҳимоя қилишда ва ракета мудофааси қудратидан хавотирланиш сингари иддаолар билан чиқиш қилмоқда. Америка қўшма штатлари Эрон ядровий мавзусига оид иддаолар доирасидаги лойиҳаларда мағлубиятга учраганидан сўнг ва Эрон ва олтилик давлатлари томонидан “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”нинг имзоланишидан кейин шу нарса яққол намоён бўлдики, Америка Эрон миллатига қарши адоват ва душманона ҳатти-ҳаракатларидан қайтмайди. Америка конгрессидаги ҳар иккала партия сенаторларидан бир гуруҳи бундан бир неча ой олдин, Эронга қарши янги санкцияларни жорий этиш учун лойиҳани тақдим этишди.

    Ушбу ҳаракатлар ўтган ҳафтада яна қайтадан жонланди ва сенат томнидан тақдим этилган санкциялар лойиҳаси ушбу ҳафтада овозга қўйилиши кутилмоқда. Америка айни пайтда, Европани ҳам ушбу Эронга қарши чораларни қўллаб-қувватлашда шерик қилишга уринмоқда. Бироқ, ушбу ишда жиддий иккиланишлар вужудга келган. Негаки, санкциялардан келиб чиқадиган фойда ва зиён фақат бир томонлама бўлмайди. Италиянинг Ла Република рўзномасининг Американинг Эрон билан иқтисодий битимларга қарши бир томонлама санкцияларни жорий этишидаги таъсир доираси ҳақида ёзган ушбу мақоласи шундан дарак берадики, Америка ўзининг кескин чора-тадбирлари билан Европалик ширкатларга зиён етказмоқда. Европа иттифоқининг ташқи ишлар вазирлари бундан бир қанча вақт олдин ўз баёнотларида, Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган келишувдаги мажбуриятларни тўла ижро этилишида қатъий амал қилишларини таъкидлаш билан шундай эълон қилишдики, Европа ўзи мустақил қарор қабул қилади ва Америка европанинг манфаатларини ва қизиқишларини ўзининг манфаати учун мусодара қилолмайди.

     Сиёсий масалалар бўйича таҳлилчи Ричард Ҳасс бироз олдинроқ ўзининг “Янги Ўрта Шарқ” деб номланган мақоласида шундай ёздики, Ғарб давлатларининг нуқтаи назарларига кўра, Эрон айни пайтда минтақада ўз қудратини янада ошириш мақсадида хорижий давлатларни чиқариб юбориш учун ҳаракат қилмоқда ва уларнинг ўрнини ўзи эгаллашни кўзда тутмоқда ҳамда минтақадаги бошқа мамлакатларни ҳам Эрон сиёсатини қабул қилишга мажбур қилади. Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”дан сўнг, Америка қўшма штатларининг ҳатти-ҳаракатлари шуни кўрсатдики, Вашингтон инфратузилмаларни ва асосий санкцияларни сақлаб қолишга уринмоқда. Аммо, бу ишларни амалга оширишда турли баҳоналарни рўкач қилади. Американинг ушбу даврда санкциялар юзасидан баҳс мунозара қилишга қаратилган мақсадларидан бири бу Эронга қарши кураш учун минтақадаги тартиботларни ташкил этиш ва Эроннинг халқаро муносабатларини заифлаштиришдир.   

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

      Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

 

Ёрлиқ