Америка қўшма штатларида отишма содир этилди
Ўқотар Вашингтон яқинидаги бейсбол машғулоти вақтида конгрессменларга қарата 50 дан зиёд ўқ узди
Виргиния штатининг Александрия шаҳрида (АҚШ пойтахти Вашингтондан 11 километр жанубда) юз берган отишма оқибатида бир неча киши яраланди.
Яраланганлар орасида республикачи-конгрессмен Стив Скелиз ва бир неча конгрессменларнинг ёрдамчилари бор. ABC News’нинг ёзишича конгрессменнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Жабрланувчиларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас, қурбонлар ҳақида ахборот берилмаяпти.
Отишмани бир киши уюштирган; баъзи маълумотларга кўра, ярим автомат милтиқ билан қуролланган бўлган. У 50 дан зиёд ўқ узган ва кўп ўтмай қўлга олинган.
Ҳодиса Конгресс аъзолари иштирокидаги хайрия бейсбол учрашувига тайёргарлик вақтида юз берган. У ўт очишдан аввал ўқотар майдонда кимлар ўйнаётганига қизиқиб, «Демократларми ё республикачилар?», деб сўраб олган.