Покистондаги шифохонада юз берган портлаш қурбонлари 60 нафарга  етди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i1993-Покистондаги_шифохонада_юз_берган_портлаш_қурбонлари_60_нафарга_етди
Покистондаги шифохонада юз берган портлаш қурбонлари 60 нафарга  етди
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
август 08, 2016 17:03 Asia/Tashkent
  • Покистондаги шифохонада юз берган портлаш қурбонлари 60 нафарга  етди

Покистондаги шифохонада юз берган портлаш қурбонлари 60 нафарга  етди

Покистондаги шифохонада юз берган портлаш қурбонлари 60 нафарга  етди. Бу ҳақда Урду тилидаги Саҳар телерадиоканали хабар тарқатган. Покистоннинг жануби-ғарбий Белужистон вилоятининг Кветта шаҳридаги шифохоналаридан бирида юз берган портлаш оқибатида 60 киши ҳаётдан кўз юмган, яна 50 нафари тан жароҳати олди. Портлаш бугун 8 август куни эрталаб, Белужистон адвокатлари ассоциациясининг собиқ раҳбари Билол Анвар Касининг ўлдирилишидан кейин рўй берган. Унинг жасади шифохонага олиб борилганди. Уни кўриш учун ҳамкасблари ва ОАВ вакиллари келишганида портлаш содир бўлган. Қўпорувчиликнинг деярли барча қурбонлари – адвокатлар ва журналистлар бўлган. Айни вақтда полиция маҳкамаси шифохона атрофини қуршаб олган ҳамда Кветтанинг барча шифохоналарида фавқулодда ҳолатни жорий қилган.