ИШИД қароргоҳларини Россия ҳарбий кемалари ўққа тутишди
июн 23, 2017 13:49 Asia/Tashkent
Россия ракеталари орқали Сурияда жойлашган ИШИД қароргоҳлари нишонга олинди
Россия денгиз кучлари Сурияда жойлашган ИШИД террорчи гуруҳининг мавзе ва қароргоҳларини "Адмирал Эссен", "Григоревич" ҳарбий кемалари ва "Краснодар" сув ости кемасидан ракеталар орқали нишонга олди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Россия ва Сурия ҳарбий ҳамкорликлар доирасида 2015 йилдан бошлаб ИШИД ва Аннусрага ўхшаган террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб боришмоқда.
Россия давлат телевидениясининг иккинчи канали орқали берилган хабарларга кўра, ушбу амалиёт Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида ўтказилган. Мазкур ҳарбий амалиётлар натижасида ИШИД террорчи гуруҳининг қурол-яроқ анбори ва истеҳкомлари нобуд бўлган.
Ёрлиқ